date
views 23 060

Чаён (24 октябрь – 22 ноябрь)


Рамзлари: чаён, бургут, шамдон, эҳром (пирамида).

Ранглари: сариқ, тўқ қизил, қирмизи (оч қизил), малинаранг.

Тошлари: аквамарин, маржон, ёқут, берилл, биллур, топаз, малахит.

Гуллари: чиннигул, сафсаргул, хризантема.

Омадли рақамлари: 4, 5, 8, 9, 10, 11, 21.

Омадли куни: сешанба.

Омадсиз кунлари: душанба, жума.

24 октябрь - 2 ноябрь оралиғида туғилган чаён буржи вакилларини Марс бошқаради. Уларни дўстлари бошига кўп ташвиш келтиради. Аниқроғи, чинакам дўсти йўқ. Сафарларда, саёҳат чоғида кўпинча бошқа одамлар билан келишолмай қолади. Шахсий ҳаётига ҳеч кимни аралашишини истамайди. Жисмонан ўта чидамли. Оғир атлетика билан шуғулланади. Ниҳоятда кучли, чарчаганда қувватини тез тиклай олади. Йирик жамоаларни ҳам моҳирлик билан бошқара билади.

3-12 ноябрь оралиғида туғилган чаён буржи вакилларини Қуёш бошқаради. Ҳаётининг биринчи ярми анча мураккаб кечади. Кейин вазият яхшиланади. Дунё ҳақидаги тасаввури бутунлай ўзгариши мумкин. Туғма ўткир ақл соҳиби. Айёрликдан ҳам холи эмас. Бошқалар пайқамаган нарсаларни ҳам сезади. Ички сезгиси ниҳоятда ривожланган. Ҳатто башоратчилик қобилиятига ҳам эга бўлиши мумкин. Зарарли таъсирларга ва одатларга берилиши эҳтимолдан холи эмас. Ишқий саргузаштларга ўч.

13-22 ноябрь оралиғида туғилган чаён буржи вакилларини Венера бошқаради. Улар қайсар, эҳтиросларини жиловлаб олиши қийин. Ғайрат-шижоатга тўлиб-тошиб юради. Темир ирода эгаси. Ҳатто энг иложсиз вазиятларда ҳам ғалабага эришади. Ноёб мусиқий истеъдод соҳиби. Тез-тез эҳтиросларга берилиши туфайли асаблари чарчайди. Ўзи қизиққан ишни завқ билан бажаради. Ўта рашкчи. Жанжаллашиб қолса, муносабатларни бутунлай узади. То қаригунча ишқ лаззатидан баҳраманд бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Чаён (24 октябрь – 22 ноябрь)