date
views 11 371

Руҳий тест: Умр йўлдошингизни бир қарашидаёқ тушуна оласизми?

Руҳий тест: Умр йўлдошингизни бир қарашидаёқ тушуна оласизми?

Эр ва хотин ўртасида самимий ва мустаҳкам муносабатларни қандай ўрнатиш керак, умр йўлдошингизни бир қарашидаёқ тушуна оласизми? Турли зиддиятларсиз, тинч ва хотиржам яшаш учун нима қилиш керак? Бу каби саволлар ҳар бир оилали инсоннинг хаёлидан ўтиши табиий. Психологларнинг фикрича, бунинг учун эр ва хотин бирдай ҳаракат қилиши лозим. Агар бир томон буни хоҳлаб, иккинчиси хоҳламаса, муносабатларни ўзгартиришнинг иложи йўқ. Муносабатларда энг муҳими, муҳаббат ва бир-бирини тушуниш, дейилади "Даракчи" нашрида.

Аммо бу осон эмас, фақат ҳис-туйғулар билан эмас, ақл билан яшашни ҳам ўрганиш лозим. Бундан ташқари, муносабатларни сақлаш учун сабр қилишни ҳам ўрганиш лозим экан. Идеал инсоннинг ўзи йўқ, ҳар кимнинг камчилик ва фазилати ўзига яраша. Уларга сабр қилиш керак, холос. Муносабатларга путур етказадиган яна бир муҳим жиҳат – умр йўлдошининг қизиқишларига аҳамият бермаслик. Унинг муаммолари билан қизиқинг, шунда у ўзига бефарқ эмаслигингизни ҳис қилади, бу сизларни янада яқинлаштиради. Оилавий муносабатларингиз қай даражада эканлигини текшириб кўриш учун қуйидаги саволларни тавсия этамиз.

Сизнингча, эр-хотин муносабатларида ҳар доим бир-бирини тушунишнинг иложи йўқ...
1. Ҳа, шундай.
2. Буни ишонч билан тасдиқлай олмайман.
3. Бу нотўғри фикр.

Оилавий ҳаётингиз Сизга:
1. Азоб, ташвиш, безовталик;
2. Бир нима дея олмайман;
3. Хурсандчилик ва мамнунлик бағишлайди.

Умр йўлдошингиз характерини ўзгартиришини хоҳлайсизми?
1. Ҳа, жуда.
2. Жавоб бериш қийин.
3. Йўқ, ҳаммаси ўз ҳолича қолгани яхши.

Сизнингча, умр йўлдошингизсиз ҳаётингиз бирмуча енгилроқ кечарди, мустақил бўлардингиз.
1. Ҳа, жуда тўғри.
2. Балки, лекин ишончим комил эмас.
3. Йўқ, бундай эмас.

Сизсиз умр йўлдошингизнинг ҳаёти мазмунли бўлмасди, тўғрими?
1. Билмадим.
2. Аниқ айта олмайман.
3. Албатта , бунга ишончим комил.

Сиз у билан фахрланасиз...
1. Йўқ, ундай эмас.
2. Бир нима дейиш қийин.
3. Ҳа, албатта.

Сизнингча, ораларингизда бахтли муносабатларга нима халақит беради?
1. Характери менга тўғри келмайди.
2. Аниқ бир нарса деёлмайман.
3. Агар ниманидир сезсам, дарҳол ўша тўсиқни йўқотишга киришаман.

Умр йўлдошингиз ўз камчиликларини тан олади ва ўрнини ортиғи билан қоплай олади...
1. Йўқ.
2. Билмадим.
3. Албатта, буни уддалайди.

Умр йўлдошингиз тез-тез аҳмоқлик қилади, ўринсиз гапиради, ҳазиллари эса кўп ҳолларда бемаврид бўлади...
1. Ҳа, шундай.
2. Шунақасиям бўлиб туради.
3. Йўқ, бундай деб ўйламайман.

Натижа
Жавоблар олдидан берилган рақамлар асосида балларингизни ҳисобланг.


24 дан кам: агар тўплаган балингиз 24 балдан кам бўлса, оилавий муносабатларингизни таҳлил қилиб, нималарни ўзгартиришингиз кераклигини яхшилаб ўйлаб кўринг. Юқорида келтирилган саволларга яна бир бор эътибор қаратинг ва уларга асосланиб, қайси жиҳитларга кўпроқ аҳамият беришингизни белгилаб олинг.

24 дан юқори: тўплаган балингиз 24 ёки ундан кўп бўлса, сизнниг оилангизда ажойиб муҳит ҳукмрон. Айни айни ҳозирги пайтда муносабатларни ўзгартиришга ҳожат йўқ. Ўзаро муносабатларингизни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг.

Интернет материаллари асосида
МОҲИТОБОН тайёрлади
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Руҳий тест: Умр йўлдошингизни бир қарашидаёқ тушуна оласизми?