Қизил гўштнинг органимзга салбий томонлари узоқ вақтдан бери маълум. Аммо шунга қарамай, тўғри пишириш усули танланса, уни оз миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Бироқ баъзи ҳолларда ундан бутунлай воз кечиш тавсия этилади. «Lisa.ru» нашри айнан қайндай ҳолатларда гўшт истеъмол қилиш тавсия этилмаслиги ҳақда сўз юритди.
Қизил гўштни мунтазам истеъмол қилиш юқори холестерин ва қон босими хавфи билан боғлиқ, ҳаттоки саратон, диабет пайдо бўлишини ҳам кучайтириши мумкин.
Муаммолар фақатгина маҳсулотнинг ўзи туфайли пайдо бўлмайди. Ҳаммаси уни қандай пиширишга боғлиқ. Қовурилган ва ҳатто озгина пиширилган, масалан, кансерогенлар онкологияга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, гўшт маҳсулоти кўпинча қайта ишланади ва кўп тузни (барча колбаса маҳсулотлари) ўз ичига олади, бу ҳам соғлиқ учун фойдали эмас.
Аммо баъзи одамлар соғлиғи учун қизил гўшт янада жиддийроқ таъсир кўрсатиши мумкин. Парҳезшуносларнинг фикрига кўра, уни умуман истеъмол қилмаслик керак.
Холестерин миқдори юқори бўлганда
Агар холестерин миқдори юқори бўлса, қизил гўштни истеъмол қилиш уни камайтиришга ёрдам бермайди, балки уни янада оширади. Шунинг учун қизил гўштни ҳар ойда бир ёки икки мартадан кўп истеъмол қилишни чеклаш керак ва бунинг ўрнига ёғсиз гўштни танлашга ҳаракат қилиш тавсия этилади.
Юрак-қон томир тизимининг бузилишида
Агар беморда юрак хасталиги билан боғлиқ хавф омиллари бўлса, масалан, юқори қон босими, юқори холестерин, диабет, семириб кетиш, ҳатто жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланишнинг етишмаслигида ҳам рациондан қизил гўштни чиқариб ташлаш керак.
Бундай одамлар юрак касалликларини ривожланишига кўпроқ мойил бўлиб, бошқа патологияларнинг хавфи ҳам юқори. Шунинг учун кам ёғли маҳсулотларни, масалан, товуқ филеси, балиқ, дон маҳсулотларини истеъмол қилиши лозим.
Юрак касалликларида
Бундай ҳолда қизил гўштни истеъмол қилишда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Мисол учун, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган одам артерияларида тромблар тўпланиши мумкин. Уларга тўйинган ёки транс ёғлар каби ҳар қандай турдаги носоғлом ёғлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Чунки бу янада кўпроқ тромб пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Агар у янада кўпайса, инсульт ёки инфаркт каби жуда хавфли ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.
Мураккаб буйрак касаллигида
Буйраклар яхши ишламаса, оқсилга бой рацион фойдадан кўра кўпроқ зарар етказиши мумкин. Бундай ҳолда, буйраклар ишига қараб оқсил истеъмолини тана вазнининг килограммига мос равишда камайтириш тавсия этилади.
Алфа-гал синдромида
Ушбу синдром қизил гўштга нисбатан аллергияга олиб келиши мумкин. Қизиғи шундаки, бу синдромли балиқ ва парранда гўштини истеъмол қилиш мумкин. Алфа-гал шакар молекуласидир. Инсон организмида бу молекула йўқ, лекин унга қарши антитолалар мавжуд бўлиб, улар маҳсулотларга дуч келганда салбий реакцияга сабаб бўлади. Ушбу синдромда қизил гўштни истеъмол қилиш кўнгил айниши, қайт қилиш, жиғилдон қайнаши, диарея, йўтал, босимнинг пасайиши, кучли қорин оғриғи, томоқ шишишига олиб келиши мумкин.
Саратон касаллигига генетик мойилликда
Баъзи тадқиқотлар қизил гўштни тез-тез истеъмол қилишни йўғон ичак саратони хавфи билан боғлайди. Шунинг учун ушбу турдаги саратон касаллигига чалинган одамларнинг қариндошлари қизил гўшт истеъмол қилишда кўпроқ эҳтиёт бўлиши керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди