Фото: Wday
Кечаси лимон шарбатини ичиш жуда фойдали. Бу организмни вирусли касалликлардан ҳимоя қилади, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва вазн камайтиришга ёрдам беради, деб ёзади Wday.
Ётишдан олдин ичилган лимон шарбати барча метаболик жараёнларни тезлаштиради, метаболизмни яхшилайди. Шу туфайли одам вазн йўқотади. Лимон шарбати кун давомида истеъмол қилинган калорияларни фаол равишда эритади. Бундай ажойиб таъсирга эришиш учун кечқурун цитрус меванинг бир нечта бўлагини истеъмол қилиш кифоя. Ёки унинг шарбатини сиқиб олиб, бир стакан сувда суюлтириш мумкин. Максимал таъсирга эришиш учун ушбу нордон ичимликка озгина асал қўшиш метаболик жараёнларга фойдали таъсир кўрсатади.
Аммо соф шаклдаги лимон шарбатини ичиш тавсия этилмайди. Бу билан вазн камайтириш жараёни тезлашмайди, балки ошқозонга зарар етади, чунки жуда нордон шарбат кислоталилик даражасига салбий таъсир қилади.
Лимон истеъмол қилингач ёки лимонли сув ичгандан кейин ҳар доим тишларни ювиш лозим. Чунки лимон шарбати тиш эмалини емиради. Лимонли сув илиқ бўлиши керакми ёки совуқ ичиш яхшироқми деган баҳс ҳали ҳам мавжуд. Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, совуқ сув метаболизмни тезлаштиради. Аммо баъзи шифокорлар совуқ сув ичиш зарарли бўлиб, илиқ сув вазн йўқотиш учун яхшироқ эканини маълум қилди, чунки бунинг натижасида организмдаги ёғ эритиш жараёнлари фаоллашади.
Нордон сариқ мева таркибидаги моддалар туфайли ёғ эришига ёрдам беради: лимон кислотаси, аскорбин кислотаси ва пектинлар.
Лимон шарбатини ичиш дарҳол организмдан суюқликнинг чиқишини кучайтиради, шишдан халос қилади. Лимон қонда шакар даражасини ва очликни камайтиради. Ичак микробиомасида ижобий ўзгаришлар туфайли овқат ҳазм қилиш ва кайфият яхшиланади.
Гастрит билан оғриган одамлар учун лимонни мунтазам истеъмол қилиш мумкин эмас. Тишлар эмалини шикастламаслик учун лимонли сувни трубочка орқали ичиш тавсия этилади. Лимон кўпинча аллергия хуружига сабаб бўлади. Асал, ялпиз ва занжабил билан бирга чойга лимон қўшиб ичиш шамоллашда фойдали ҳисобланади.
Лимоннинг самарадорлигини бошқа маҳсулотлар билан бирлаштириш орқали ошириш мумкин
- Саримсоқ ва лимон майдаланади. Устидан 1,5 литр сув қуйилади. Ётишдан олдин бир стакан ичилади.
- Юпқа тўғралган бодринг, 1 ош қошиқ занжабил, лимон бўлаклари, янги ялпизнинг 2-3 барги ва 10 стакан сув қуйилади. Ётишдан олдин ва кун давомида ичиш тавсия этилади.
- 1 ош қошиқ долчинга 1 ош қошиқ қайноқ сув қуйилади. Хона ҳароратида совиганида, 1 ош қошиқ асал ва бир тилим лимон солинади. Уйқуга ётишдан олдин ичилади.
Ушбу рецептларга кўра тайёрланган шарбатлар ошқозон яраси, гастрит ёки цитрус меваларига аллергияси бўлган одамларга тавсия этилмайди.
Вазн камайтириш учун лимон шарбати ичиш ҳақиқатан ҳам самарали воситадир. Албатта, мўъжизага умид қилмаслик керак. Лимондан ташқари тўғри овқатланиш ва жисмоний машқларга ҳам риоя қилиш керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”