10:19 / 13.11.2022
1 209

Терининг ёш кўринишини сақлаб қолиш учун рациондан чиқариб ташлаш керак бўлган 5 та маҳсулот

Терининг ёш кўринишини сақлаб қолиш учун рациондан чиқариб ташлаш керак бўлган 5 та маҳсулот
Фото: «Yandeks.ru»
Тери муаммолари кўпинча нотўғри овқатланиш туфайли юзага келади ва ҳатто ёшликда ҳам пайдо бўлади. Нотўғри озиқ-овқатларни истеъмол қилиш қариш жараёнини ҳам фаоллаштиради ва бу терида ўз натижасини кўрсатади.

Шакар
Бу нафақат сиз ичишни истамайдиган шакарли чой, балки бошқа маҳсулотлар таркибида ҳам меъёрида бўлиши керак. Биринчидан, шакар турли хил ширинликлар, шунингдек, қўшимчалар билан бойитилган йогуртлар ва твороглар, саноат консервалари, соуслар, фабрикада тайёрланган кашалар, тайёр нонушта (мюсли, сули ёрмаси) ва ичимликлар таркибида мавжуд. Кўпинча шакар глюкоза сиропи ёки маккажўхори сиропи таърифи остида яширинган. Шакар соғлом терининг асосий душмани. У ёғ безларини фаоллаштиради, яллиғланиш ва ҳуснбузарлар пайдо бўлишига ёрдам беради, шу билан бирга қариш жараёнини қўзғатади.

Фото: «Yandeks.ru»

Алкоголь маҳсулотлари
Алкоголь маҳсулотлари ҳам шакарни ўз ичига олади ва бунинг хавфли эканини унутмаслик керак. Иккинчидан, алкоголь капиллярларга салбий таъсир қилади ва розацеа (терининг қизариши ва томирларнинг кенгайиши) касаллигининг пайдо бўлишига ёрдам беради.

Фото: Grazia

Фастфуд ва гўштли ярим тайёр маҳсулотлар
Бу маҳсулотларнинг барчасида ортиқча миқдорда шакар ва туз, шунингдек, бутун танага зарар етказувчи сунъий консервантлар, бўёқлар мавжуд. Фастфуд ва гўштли ярим тайёр маҳсулотларни истеъмол қилиш гормонал фонда салбий ўзгаришлар ва инсулин ишлаб чиқаришнинг ошишига хизмат қилади. Бу эса терида ўзгаришлар юзага келишига сабаб бўлади.

Фото: Grazia

Сут маҳсулотлари
Сут оқсили таркибидаги лактоглобулин туфайли инсулин ишлаб чиқариш ошади, бу ёғ безларига таъсир қилади. Ёғ безларининг секрецияси кучаяди, бу яллиғланишнинг ривожланишига ёрдам беради. Кўплаб инсонлар ёши ўтиши билан лактоза интолеранси миқдорини оширади, чунки организмда уни парчалайдиган фермент миқдори камаяди. Бу нима учун «ўсмирлик»да чиқадиган ҳуснбузарлар ва ажинлар бу ёшда чиқади деган саволга жавоб бўла олади.

Фото: «Yandeks.ru»

Глютен
Озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибидан глютенни олиб ташлаш сўнгги йиллардаги урфга айланди. У ёки бу маҳсулотдан кўрсатмаларсиз воз кечиб бўлмайди, бироқ глютенни эҳтиёткорлик билан ишлаца бўлади. Юздаги тошмаларнинг сабаби глютен интолеранси бўлиши мумкин. Агар йиллар давомида тошмалар билан кураша олмасангиз, камида бир ой давомида таркибида глютен бўлган овқатлардан воз кечишга ҳаракат қилинг ва тананинг реакциясини кузатинг.

Фото: Grazia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Терининг ёш кўринишини сақлаб қолиш учун рациондан чиқариб ташлаш керак бўлган 5 та маҳсулот