Фото: Getty Images
Каролина университети олимлари бошчилигидаги халқаро гуруҳ ҳисоб-китобларига кўра, 1,3 миллиарддан ортиқ ёшлар қулоқчинларда ёки концертларда жуда баланд овозда мусиқа тинглаш туфайли кар бўлиб қолиши мумкин. Тадқиқот натижалари BMJ Global Health журналида чоп этилди.
Олимлар 12 ёшдан 34 ёшгача бўлган 20 минг кишининг эшитиш қобилиятига баланд овоздаги мусиқанинг таъсирини аниқлаш бўйича 33 та тадқиқотни таҳлил қилди. Маълум бўлишича, уларнинг 50 фоизи баландлиги 112 децибелгача бўлган мусиқани мунтазам тинглаган.
Олимларнинг таъкидлашича, 85 децибелдан юқори товуш даражаси эшитиш қобилиятига зарар етказиши мумкин. Қулоқчинлардаги жуда баланд мусиқа ички қулоққа, эшитиш нервига зарар этказиши, соч ҳужайралари сонини камайтириши ва охир-оқибат эшитиш қобилиятини йўқотишга ва карликка олиб келиши мумкин.
Ер юзида 12 ёшдан 34 ёшгача бўлган 2,8 миллиардга яқин одам борлиги инобатга олинса, 670 миллиондан 1,35 миллиардгача ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида эканлигини тахмин қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
Конор Макгрегор жинсий зўравонликда айбдор деб топилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”