16:18 / 18.11.2022
1 309

Кийимларни юмшоқ қилиб ювишнинг 4 та синалган усули

Кийимларни юмшоқ қилиб ювишнинг 4 та синалган усули
Фото: Marie Claire
Marie Claire нашри минимал синтетик маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда кийимларнинг юмшоқлиги ва янгилигига қандай эришиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Синтетик кондиционерлар ўз вазифасини яхши бажаради, лекин улар атроф-муҳитга ва баъзан организм учун зарарли (баъзи компонентлар аллергик реакцияга олиб келиши мумкин). Шунинг учун кийимларни ювишдан кейин юмшоқ қилишга ёрдам берадиган муқобил усуллар ҳақида билиб олинг.

Истеъмол содаси

Фото: Marie Claire
Истеъмол содасида кондиционер ўрнига (1/2 чашка) машинага солиш мумкин. Сода қаттиқ сувда мавжуд бўлган минералларнинг ингибитори сифатида ишлайди, шунинг учун улар кийимга ҳеч қандай зарар бермайди. Бундан ташқари, истеъмол содаси жуда ҳамёнбоп ва экологик тоза восита.

Сирка
Сирка ҳам истеъмол содаси билан бир хил хусусиятга эга. Бироқ у баъзи нозик матоларга зарар етказиши мумкин, шунинг учун ишлатишдан олдин уни кийимнинг кўзга ташланмайдиган жойида синаб кўриш тавсия этилади. Агар ҳамма нарса жойида бўлса, кондиционер ўрнига машинага бир стакан сирка қуйиш мумкин.

Тўплар

Фото: Marie Claire
Кераксиз кимёвий моддалар қўшмасдан кийимларни юмшоқ қилишнинг яна бир усули — тўплардан фойдаланиш. Улар кийимларни қуритаётганда юмшатади. Ягона огоҳлантириш: бу усулни нозик матолар билан ишлатмаслик керак, чунки уларга зарар етказиши мумкин.

Қайнатилган ёки фильтрланган сувда намлаш
Вақт бўлса, кийимларни қайнатилган ёки фильтрланган юмшоқ сувда олдиндан намлаш мумкин. Кейин ювиш учун кийимларни кир ювиш кукуни билан биргаликда машинага солинади, қайнатилган ёки фильтрланган сувдан кейин қаттиқ минераллар матога унчалик таъсир қилмайди. Бундан ташқари, юмшатилган сувда намлаш ювиш воситасидан камроқ фойдаланиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кийимларни юмшоқ қилиб ювишнинг 4 та синалган усули