14:33 / 20.11.2022
1 058

Пойи йўқолган пайпоқдан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин?

Пойи йўқолган пайпоқдан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин?
Фото: «Yandeks.ru»
Кўплаб инсонлар кундалик ҳаёт тарзида кийимларини топа олмаслик, заргарлик буюмларини ёки пайпоқлардан бирини йўқотиб қўйиш ҳолатларига учраб туради. Одатда, бундан кейин жуфти йўқолиб қолган буюм ахлатга ташлаб юборилади. Сабаби жуфти йўқолган нарсадан фойдаланиш имконияти бўлмайди, деб ҳисобланади.

Бироқ ҳаттоки жуфти йўқолган пайпоқдан ҳам уй ишларида фойдаланиш мумкин. Масалан, бир жуфти йўқолган пайпоқдан тозалаш ишларида ёки уй ҳайвонлари учун ўйинчоқ ясаш мақсадида фойдаланса бўлади.

Пайпоқдан тозалаш ишларида фойдаланиш мумкин

Пайпоқ қўлингизга кийиб олишингиз мумкин бўлган қулай латтага айланади. Бу орқали тозалаш қийин бўлган жойларни — турли хил уялар, пардалар, ёпиқ ўсимликларнинг баргларини артиб олишингиз мумкин. Умуман олганда, шу тарзда турли сиртлардаги чангни осон артиб олсангиз бўлади.

Пайпоқ полни шикастланишдан ҳимоя қилади

Кўпинча мебелда, айниқса, уйингизда ёғоч пол бўлса унда излар пайдо бўлмаслиги учун пайпоқдан фойдаланса бўлади. Ёғоч полда из қолмаслиги учун стул, стол ёки креслонинг оёқларига пайпоқ кийдириш ва маҳкамлаш кифоя. Бундай ҳолатда мебель полда сирпанишдан тўхтамаса ҳам унга зарар етказмайди.

Уй ҳайвонлари учун ўйинчоқ ясаш мумкин

Пайпоқнинг ичига юмшоқ мато ёки бошқа нарса солиб маҳкам тикиш керак. Уни ўйинчоқ шаклига келтириб мушугингиз ёки итингизга беришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пойи йўқолган пайпоқдан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин?