date
views 55 265

Балиқлар қайси бурж вакилларидан жуфт танлаши мумкин?

Балиқлар қайси бурж вакилларидан жуфт танлаши мумкин?

Аёл. Мазкур бурж остида дунёга келган аёллар ҳеч қачон эркакни камситмайди, эркаклик ғурурини ерга урмайди. Ҳут аёллар қаттиққўл эркаклардан қўрқишади. Улар ишонувчан.

Эркак. Севган кишисига доим ўзидан унутилмас хотиралар қолдиради. Ҳутлар бирор аёлни севиб қолса, бир умр унга сажда қилади. Ниҳоятда таъсирчан. У хомуш бўлса, кайфиятини кўтариш ҳаракатида бўлинг. Буни у бир умр унутмайди.

БАЛИҚ - ҚЎЙ: Муносабатларда Қўй Балиқнинг барча ички талантларини очилишига ёрдам беради ва муносабатларда устун бўлади. Балиққа эса бундай ҳолат ёқади, аммо баъзи ҳолларда Қўй кўп танқид қилади, Балиқ эса танқидни оғир қабул қилади. Агар бу иккаласи баъзи қийинчиликлардан ўта олишса, узоқ давом этадиган муносабатларга эришишлари мумкин.

БАЛИҚ - БУЗОҚ: Бу иккаласи бир хил нозиктабиат, аммо Бузоқнинг қаттиқ гапиришларини Балиқ тушуниши оғир. Балиқ Бузоқнинг қўполлигидан кўп хафа бўлиб юриши мумкин. Агар Бузоқ камроқ қўполлик қилса ва Балиқни тушунишга ҳаракат қилса, муносабатлари яхши кечиши мумкин. Балиқ ҳам Бузоқни тўғри тушунишга ҳаракат қилиши керак. Булар оила қуришлари мумкин.

БАЛИҚ - ЭГИЗАКЛАР: Бу иккаласи бир биридан жуда кўп томондан фарқ қилади. Эгизакларнинг жонли характери Балиқнинг сентименталлигига тўғри келмайди. Иккаласи ҳам эгоист бўлгани учун бир бирини тушуна олмайди. Буларга кучли партнёр керак. Аммо муносабатлар ҳам бўлиши мумкин. Оила ҳамма вақт ҳам яхши бўлмайди, бунинг учун улар кўп ҳаракат қилишлари керак.

БАЛИҚ - ҚИСҚИЧБАҚА: Қисқичбақа кўп нарсани талаб қилиши мумкин. Бунда Балиқ қарши бўлмайди. Асосий қарорни муносабатларда Қисқичбақа ўз зиммасига олади. Баъзи келишмовчиликларга қарамасдан бу иккаласининг муносабатлари чиройли бўлади ва яхши оила қуришлари мумкин.

БАЛИҚ - АРСЛОН: Чаққон ва кўп нарсага қизиқадиган Арслонга уятчан ва пассив Балиқлар характери ёқмайди. Иккаласи ҳам кўпроқ беришдан кўра олишни ёқтиради. Биринчи кундаги бир бирига қизиқуш оқибатда кўнгил совуши билан тугайди, одатда. Агар оила қуришса, иккаласининг ҳам ихлоси қолади.

БАЛИҚ - СУНБУЛА: Севгига иккаласи ўзгача муносабатда. Сунбулага мустаҳкамлик керак. Балиқ эса кўпроқ романтик. Бир бирини тушуна олмайди. Бошланган муносабат тез тугайди, оила қуриш маъноси қолмайди.

БАЛИҚ - ТАРОЗИ: Мураккаб жуфтлик. Балиқнинг мулойимлиги Тарозига ёқади. Тарози доим баландда ва муносабатларда устун бўлишни ёқтирмайди. Агар иккаласи бирга бўлса, умуман бир бирини тушуниши қийин бўлади ва муносабатлари жуда зерикарли. Оилада ҳам бирга яшай олмайдилар.

БАЛИҚ - ЧАЁН: Бу иккаласи бир бирига тортилади, чунки характерлари жуда тўғри келади. Бир бирини тушунади. Чаённинг устун бўлиш истаги мулойим характерли Балиққа тўғри келади. Ҳар томонлама мос келади, муносабатлари чиройли, оила эса яхши ва мустаҳкам бўлади.

БАЛИҚ - ҚАВС: Иккаласи ҳам бир бирига мустаҳкамликни бера олмайди. Бундай жуфтлик жуда мураккаб ва зерикарли. Қавс Балиқнинг ёнида зерикиб кетади. Балиққа эса Қавснинг қилиқлари ёқмайди. Мустаҳкам оила чиқмайди.

БАЛИҚ - ТОҒ ЭЧКИСИ: Бошида Балиқ Тоғ эчкисини чалғитишга ҳаракат қилади. Аммо Тоғ эчкиси бу вазиятдан чиқиб, барибир Балиқдан устун бўлади. Балиқ эса Тоғ эчкисига тақлид қилишни бошлайди. Кейинчалик Балиқ билан Тоғ эчкиси тил топишиб кетиши мумкин. Бу иккаласи бир бирига ўхшамаган инсонлар бўлсада, бир бирини бахтли қила олади. Шунинг учун ҳам ёқимли муносабатлар ўрнатишлари ва оила қуришлари мумкин.

БАЛИҚ - ДАЛВ: Буларнинг севгиси аста-секин мелодрамага айланади. Балиқлар Далвга тобе бўлади ва доимо Далвдан севишини исботлаб беришини талаб қилади. Бундан Далв ўзини қопқонга тушгандек сезади. Иккаласининг мақсадлари бошқа-бошқа. Бошида муносабатлари яхшидек туюлади, аммо ҳеч қаерга олиб келмайди.

БАЛИҚ - БАЛИҚ: Бу иккаласи бир томондан бир бирига жуда тўғри келади, аммо иккинчи томондан бир бирига жуда ўхшагани учун бир бирининг жиғига тегади, чунки иккаласига ҳам кучли партнёр керак. Шунинг учун муносабатлар яхши бошланиши билан, вақт ўтиб бир биридан қалбан узоқлашиб, бошқа-бошқа томонга йўл олишлари мумкин. Оила оғир бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Балиқлар қайси бурж вакилларидан жуфт танлаши мумкин?