18:56 / 27.11.2022
1 536

Қишда оёқларни парвариш қилиш бўйича 3 та муҳим қоида

Қишда оёқларни парвариш қилиш бўйича 3 та муҳим қоида
Фото: The Voice Mag
Совуқ қишда оёқлар ҳам қўллардан кам бўлмаган парваришга муҳтож. Парваришнинг учта муҳим қоидаси жиддий муаммолардан қочишга ёрдам беради, деб ёзади The Voice Mag.

Совуқ мавсумда оёқлар соғлиғига зарар бермаслик учун шифокорларнинг ушбу оддий тавсияларига амал қилиш лозим.

Оёқ кийимлар қуритгичидан фойдаланинг. Куз-қиш даврида ботинка ёки этиклар ҳар доим ҳам қуруқ бўлмайди. Қуритгич эса улардан ортиқча намликни тез ва самарали равишда олиб ташлашга ёрдам беради. Бу билан нафақат оёқлар соғлиғига ғамхўрлик қилиш, балки оёқ кийим ичидаги бактерия, замбуруғ, моғор ва ёмон ҳидларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиш мумкин. Бундан ташқари, совуққа чиқишдан олдин иссиқ ва қуруқ пойабзал кийиш икки баробар ёқимли.

Пахта пайпоқ ва колготка кийинг. Бу терморегуляция хусусиятларига эга бўлган енгил материалдир. Бир томондан, бундай маҳсулотлар оёқларни мулойимлик билан иситади, бошқа томондан, улар нафас олишга ёрдам беради. Синтетик материаллардан фарқли ўлароқ, пахта намликни яхши ўзлаштиради, бу эса оёқларни замбуруғлардан ҳимоя қилади.

Карбамид моддали кремдан фойдаланинг. Бундай кремлар чуқур қатламлардан сувни юқорига олиб чиқади. Карбамид тўқималарга чуқур кириб борадиган бошқа таркибий қисмларнинг ўтказувчиси бўлиб хизмат қилади, намловчи, озиқлантирувчи ва тикловчи моддаларнинг сўрилишига ёрдам беради. Шунингдек, оёқлардаги қадоқлардан халос бўлишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қишда оёқларни парвариш қилиш бўйича 3 та муҳим қоида