16:03 / 16.12.2022
1 038

Дазмол қилишда энг кўп йўл қўйиладиган 6 та хато

Дазмол қилишда энг кўп йўл қўйиладиган 6 та хато
Фото: «Yandeks.ru»
Кўплаб инсонлар кийим дазмоллашни ёқтирмайди. Тўғри дазмолланган кийимларни кийиш ташқи кўринишга ҳам қисман таъсир қилади. «Новий очаг» нашри дазмол қилишда энг кўп йўл қўйиладиган хатоликлар ҳақида маълумот берди.

Жуда қуруқ матони дазмоллайсиз
Бир оз нам матода бурмаларни текислаш осонроқ. Қуруқ кийимларни дазмоллаш учун дазмол устидаги буғли пуркагич (пулверизатор)ни ёқинг, кийимни намланг, шундан кейин дазмол ва кийим орасига ҳўл дока қўйинг. Ҳеч бўлмаганда матони бироз намлаб олинг, бироқ қуруқ матони дазмол қилманг.

Нозик матолар ва синтетикаларни пахтали матолардан бўлган либослардан кейин дазмол қиласиз
Биринчи навбатда нозик матоларни паст ҳароратда дазмоллаш тўғри бўлади, шундан кейингина пахта ва зиғир матосидан бўлган кийимларни максимал ҳароратда дазмоллаш керак. Бу ҳолатда нозик матодаги кийимларни куйдириб олмайсиз (одатда пастроқ режимга ўтишда совитиш учун вақт йўқ бўлади).

Дазмол жуда иссиқ ҳароратда бўлади
Кийимларни дазмоллаш қоидалари: аралаш матолардан тикилган кийимлар учун ҳароратни сезгирроқ компонентга қараб танланг. Пахтали, жунли матоларга жун учун тўғри келадиган, ипак билан зиғир матоли либосларга ипак учун мос келадиган ҳароратни танланг. Агар қуйидаги режимга амал қилсангиз, кийимлар куйишини ва дазмол ишдан чиқишини олдини оласиз.

Сувдан фойдаланмайсиз
Замонавий дазмоллар оддий сувда жуда яхши ишлайди. Қайнатилган ёки дистилланган сувдан фойдаланиш шарт эмас. Агар сизда фақат қаттиқ сувдан фойдаланиш имконияти бўлса, оддий сувни қайнатилган сув билан бирга бир нисбатда суюлтиришингиз мумкин.

Дазмолни тозаламайсиз
Тефлондан бўлган дазмолнинг тагини вақти-вақти билан тозалаш керак. Дазмоллар учун мўлжалланган тозаловчи воситалардан фойдаланинг, шунда дазмоллаш осонроқ бўлади ва у зиғирдан бўлган матони куйдирмайди.

Дазмолни сув билан тўлдирилган ҳолатда сақлайсиз
Дазмоллашдан кейин сувни тўкиб ташланг. Шунда дазмол тасодифан ағдарилса ҳам сув сизиб чиқмайди ва унинг ички қисмида сувни яхши кўрадиган организмлар пайдо бўлмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дазмол қилишда энг кўп йўл қўйиладиган 6 та хато