Буюк Британиянинг Оксфорд академияси олимлари уйқусизликка мелатониндан ташқари, В12 витамини ҳам даво бўлишини аниқлади. Негаки, мазкур дармондори инсон танасидаги метаболизм жараёнини нормаллаштириб, уйқу учун замин яратади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сабаби, ўз вақтида ва тўйиб ухлаш учун ичаклар фаолияти нормал бўлиши зарур. В12 витамини айни шу жараёнга кўмаклашади.
Олимлар бу хулосани тасдиқлаш мақсадида тадқиқот ўтказган. Унга узоқ йиллар уйқусизликдан азият чеккан кўнгилли кишилар жалб қилиниб, беморларга В12 витамини берилди. Натижада иштирокиларнинг барчасида ижобий натижа қайд этилди.
️Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар уч кишидан бири вақти-вақти билан уйқусизлик муаммосидан азият чекади. Айниқса, бундан кексалар кўпроқ қийналиши маълум. Сўнгги пайтларда стресс, турли сурункали хасталиклар, носоғлом турмуш тарзи ва тиғиз иш режими туфайли бу ҳолат ўрта ёшли эркак ва аёллар, ҳатто болаларда ҳам кузатилмоқда.
Шифокорлар уйқусизликнинг давоси мелатонин моддаси эканлигини яхши билади. Чунки у халқона тилда “уйқу гормони” ҳам деб аталади. Мазкур модда инсон танасида ярим тундан эрталабки соат 5:00 гача максимал даражада ишлаб чиқарилади. Мазкур жараёнинг чўққиси тунги соат 02:00 атрофи ҳисобланади. Болалар қонида эса бу гормон миқдори юқори бўлиши туфайли чақалоқлар жуда кўп ухлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди