Фото: «Новий очаг»
Муддати ўтган косметик воситалар юз терисига ёмон таъсир қилади, улар теридаги турли хил касалликларни қўзғатиб, ҳуснбузарлар тошишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. «Новий очаг» нашри косметикаларнинг яроқлилик муддати ҳақида маълумот берди.
Яроқлилик муддати ва амал қилиш муддати ўртасидаги фарқ қандай?
Муайян маҳсулотнинг яроқлилик муддати ва уни очиқ шаклда ишлатиш муддати умуман бошқа нарса ҳисобланади. Декоратив воситалар остидаги очиқ шиша ва найчаларда патоген бактериялар кўпаяди. Визажист Камила Белова муддати ўтган косметик воситалардан фойдаланмаслик кераклиги ҳақида маълумот берди.
Яроқлилик муддати ўтган косметикадан қанча вақт фойдаланиш мумкин?
Деярли ҳар бир косметик маҳсулотда фойдаланувчига ушбу маҳсулотни очиқ ҳолатда қанча вақт давомида ишлатиш мумкинлигини кўрсатадиган ёрлиқ мавжуд. Кремларни ишлаб чиқарилган сана ёки таркибига қараб олти ой давомида ишлатиш мумкин. Ҳар хил сивороткаларни эса олти ойдан камроқ муддатда ишлатиб бўлиш керак.
- Туш ва суюқ подводкани қадоқдан очгандан кейин 3-4 ой давомида ишлатиш мумкин.
- Тональ кремни эса 6 ой давомида ишлатса бўлади.
- Лаб бўёғи, қуруқ пудра, қуруқ румяна ва тенни янгилари билан алмаштирилиши керак бўлгунга қадар ёки бир йил давомида ишлатиш мумкин.
Бу қоидаларга риоя қилиб, косметик воситаларни яроқлилик муддати етгунча ишлатадиган аёллар бор. Бироқ ундан йиллар давомида фойдаланиб, уни янгисига ўзгартиришни истамайдиган ва муддати ўтган косметика терига ҳақиқатан ҳам зарар етказишини унутадиган аёллар ҳам топилади.
Муддати ўтган косметикадан фойдаланиш хавфлими?
Кўпчилик ҳатто муддати ўтган воситалардан фойдаланиш ҳақида ҳеч қандай фикр билдирмайди. Бу воситалар терининг турли кўринишлари масалан, дерматит, аллергик реакциялар, ҳуснбузар пайдо бўлиши ортида у ёки бу воситанинг яроқлилик муддати ўтганлигини сезмайди. Бундан ташқари, ҳеч қандай ишлаб чиқарувчи бундай косметикадан фойдаланган ҳолда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар учун жавобгар эмас.
Яроқлилик муддати тугаса ҳам, косметикадан бир неча йил фойдаланиш мумкин деган хулосага келманг. Крем, туш, пудра, лаб бўёғи ва бошқа воситалардан фойдаланганда, микроорганизмлар уларга кириб, кўпая бошлайди. Яроқлилик муддати ўтган косметика воситаларида стафилококк, стрептококк топиш мумкинлигини исботловчи тадқиқотлар ўтказилди.
Фото: «Новий очаг»
Патоген муҳитнинг ривожланишига ҳисса қўшадиган асосий компонентлардан бири сув ҳисобланади. У кремлардан тортиб туш ва лаб бўёғигача деярли ҳар қандай косметик маҳсулотида мавжуд.
Микроорганизмларнинг бутун колонияларини кўпайтириш учун фойдали муҳит яратишнинг яна бир омили органик қўшимчалар бўлиши мумкин, улар ҳам косметикада мавжуд.
Энг хавфли ҳолат муддати ўтган маҳсулот шиллиқ қаватга қўлланилганда юзага келади — булар блесклар, лаб бўёғи, туш, подводка, қалам, тенлар, масалан, кўз учун крем ишлатилганда зарарли бўлиши мумкин.
Косметикани қандай қилиб тўғри ишлатиш керак?
Инфексион хавфнинг олдини олиш учун маҳсулотларни синаб кўринг.
Фото: «Новий очаг»
Агар туш, пудра ёки тен қачон қадоқдан очилганини аниқ эслай олмасангиз, ўрамга эътибор беринг: агар ишлаб чиқарувчи томонидан қўлланган ёзувлар ўчиб кетган бўлса, бу маҳсулот узоқ вақт давомида ишлатилганининг аниқ белгиси ҳисобланади. Бу косметик маҳсулотларни янгиси билан алмаштириш кераклигини англатади.
Бироқ энг яхши йўли косметикадан қанча вақт давомида фойдаланганингизни эслаб қолиш керак. Вақти-вақти билан косметик маҳсулотларингизнинг яроқлилик муддатини текшириб туринг. Ўз соғлиғингиз ва терингиз саломатлигини хавф остига қўйманг. Маблағни аяманг ва муддати ўтган маҳсулотларни ахлат қутисига ташланг.
Яна бир муҳим жиҳат, бактерияларни косметикага киритмаслик учун ҳар фойдаланишдан кейин апликаторлар, чўткалар, губкалар, спатулалар, махсус маҳсулотлар ёки крем ва бошқа косметика воситаларни сувга ботириб совун билан ювинг. Бу инфекция, дерматит ва аллергиядан ҳимоя қилиш ва шу билан бирга, косметикангизнинг яроқлилик муддатини узайтириш учун кафолатланган усул ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди, у энди...
Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради
Европарламент раҳбари Киевга TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирди
Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди
U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?