Фото: «Новий очаг»
Идиш ювиш воситалари идиш-товоқ ва раковинадаги ёғ ва кирни тозалашда жуда фойдали, аммо улардан рўзғорда бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин. Бу маҳсулот баъзи кимёвий тозалаш моддаларига қараганда зарарсиздир, деб ёзади «Новий очаг».
Кийимдаги ёғ доғларни тозалайди
Блузка ёки футболкада овқат доғлари борми? Доғ устига бироз идиш ювиш воситаси қуйилади, у қўллар билан ишқаланади ва сув билан ювилади. Суюқлик ёғ доғларни олиб ташлаш учун етарлича юмшоқ. У ҳатто жун ва ипакни ҳам ювиши мумкин.
Ошхона ва ҳаммом полларини ювиш мумкин
Бир челак илиқ сувга 2 ош қошиқ идиш ювиш воситас қўшиб, линолеум, винил ёки кафелдан ясалган полларни ювиш учун ажойиб воситага эга бўлиш мумкин. Аммо ушбу аралашма ёғоч ёки паркет учун мос эмас.
Балкон ёки уй ҳовлисидаги мебелларни тозалайди
Идиш ювиш воситаси бир пиёла илиқ сув билан аралаштирилади ва эритмада балкон ёки ҳовлидаги стол ва стуллар артиб олинади. Кейин оддий тоза сув билан ювиб ташланади.
Заргарлик буюмларига ёрқинликни қайтаради
Заргарлик буюмларига ёрқинликни қайтариш учун сувга бироз идиш ювиш воситаси ва ичимлик содаси қўшилади. Сода пуфакчалари кирларни эритиб, тақинчоқларнинг барча ёриқларга кириб боришига ёрдам беради. Биринчи навбатда заргарлик буюмлари эритмада беш дақиқа давомида намланади, кейин совуқ сув билан ювиб ташланади. Ўта қаттиқ кирни тозалаш учун юмшоқ тиш чўткасидан фойдаланиш мумкин.
Тароқ ва соч чўткаларини тозалайди
Тароқлар илиқ сувга идиш ювиш воситаси аралаштирилган суюқликда намланади. Кейин улар тиш чўткаси билан тозаланади ва сув билан ювилади.
Кир ювиш учун фойдаланиш мумкин
Нозик матоларни ювиш учун махсус суюқлик тугаса, идишларни ювиш воситасидан фойдаланиш мумкин.
Чивинлар учун тузоқ ясаш мумкин
Бир пиёла шароб сиркасига уч томчи идиш ювиш воситаси қўшилади, бу ҳид кичик зараркунандаларни ўзига тортади. Ювиш воситаси эритмада сирт таранглигини ҳосил қилади, шунда чивинлар ёпишиб қолади ва учиб кетолмайди.
Гиламдаги доғларни тозалайди
2 стакан илиқ сувга 1 ош қошиқ идиш ювиш воситаси қўшилади ва гиламдаги доғ шу эритмага намланган тоза мато билан артиб олинади. Гиламдаги доғ йўқолгунча жараён такрорланади. Кейин губка ва совуқ сув билан артиб олинади.
Ошхона шкафларини артиб олиш мумкин
Идишлар ва пишириш асбоблари каби ошхона шкафлари овқат тайёрлаганда ёғланиши мумкин. Бунинг учун сув ва идиш ювиш воситаси аралаштирилади ва сепиладиган идишга қуйилади. Сўнгра аралашма шкаф юзасига сепилиб, артиб олинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди, у энди...
Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради
Европарламент раҳбари Киевга TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирди
Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"