13:16 / 05.01.2023
993

Нима учун атир ҳидидан кўнгил айнийди — бу ниманинг аломати бўлиши мумкин?

Нима учун атир ҳидидан кўнгил айнийди — бу ниманинг аломати бўлиши мумкин?
Фото: The Voice Mag
Ташқи кўринишни мукаммал тарзда тўлдирадиган хушбўй ҳидни топиш жуда қийин масала. Аммо баъзида севимли атирлар ҳам аввалги ёқимли кайфиятни бермайди. Афсуски, бу ҳам саломатликдаги муаммоларнинг белгиси бўлиши мумкин, деб ёзади The Voice Mag.

Баъзида фойдаланиб юрилган атир ҳиди ёқмай қолиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Аммо узоқ вақт давомида қўлланилган атирнинг ҳиди тўсатдан бошни айлантириши ёки кўнгилни айнитиши бежизга эмас. Хушбўй ҳиднинг ёқмай қолиши саломатлик ҳолати ҳақида огоҳлантириши мумкин бўлган аломатдир.

Парфюмерия композицияларининг таркиби камида ўнлаб компонентларни ўз ичига олади. Уларнинг баъзилари ноқулайлик келтириб чиқариши ажабланарли эмас.

Баъзан шу сабабли катта келишмовчиликлар ҳам содир бўлади. Масалан, бир неча йил олдин қизлар мода уйининг янги ишлаб чиқарилган атиридан оммавий равишда шикоят қила бошлаган. Янги атирдан фойдаланган кўпчилик кўнгил айнишини бошдан кечирган, ҳатто ноқулайлик йўталгача борган. Маълум бўлишича, бунинг сабаби ирис ва сумбул гулларидан олинган экстрактда бўлган. Кўпинча бўлажак оналар атирларнинг ҳидидан шикоят қилади. Бунинг сабаби токсикоз бўлиши шубҳасиз.

Айтганча, индивидуал хушбўй ҳидларни яратадиган мутахассислар доимо ҳомиладор аёллар билан ишлайди ва бу уларга кўнгил айниши ва касалликнинг бошқа белгиларини қўзғатмайдиган маҳсулотларни яратишга ёрдам беради. Қолаверса, ҳомиладор аёллар ўзи учун маъқул келадиган ифор яратиш учун мутахассисларга мурожаат қилиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун атир ҳидидан кўнгил айнийди — бу ниманинг аломати бўлиши мумкин?