15:05 / 05.01.2023
1 000

Ўзингизни яхши ҳис қилиш учун бугундан амал қилишингиз керак бўлган тавсиялар

Ўзингизни яхши ҳис қилиш учун бугундан амал қилишингиз керак бўлган тавсиялар
Фото: Pinterest
Агар машҳур китоб ва журналлардаги барча фойдали маслаҳатларга амал қилинса, бутун кун етмаслиги мумкин. Кундалик машқлар, тўғри овқатланиш, улкан карьера мақсадлари, бир нечта севимли машғулотлар, яқинлар билан мазмунли вақт ўтказиш ва ҳоказо. Буларнинг барчасини бирданига бажариш мумкин эмас. Аммо эртанги кунни кўнгилдагидек ўтиши учун айнан бугун амалга ошириш мумкин бўлган фойдали одатлар мавжуд.

Пиёда юриш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланинг

Мажбурий 10 000 қадамни мақсад қилиш шарт эмас, иложи борича тез-тез юриш керак. Масалан, автобусдан бир бекат олдинроқ тушиш мумкин. Албатта, бунга вақтингиз бўлса. Агар бунинг акси бўлса, транспортдан бутунлай воз кечиш ҳам яхши фикр. Иложи бўлса, лифтдан фойдаланманг.

Бир вақтнинг ўзида ётиш ва уйғониш

Америка уйқу ассоциацияси уйқу жадвалига риоя қилишни тавсия қилади. Организм аста-секин ухлаб қолишга ва бир вақтнинг ўзида уйғонишга одатланиб қолади. Барча тизимлар мослашади, керакли гормонлар ўз вақтида ишлаб чиқарилади. Натижада одам яхши дам олади ва ўзини қувноқ ва бақувват ҳис қилади.

Эҳтиёткорлик билан овқатланинг

Овқатланаётганда телевизор томоша қилмаслик, балки жараёнга эътибор беришга ҳаракат қилиш лозим. Кечки овқат вақти келганда эмас, оч қолганда овқатланиш керак. Тўқлик туйғусини кузатиб бориш шарт. Организмнинг сигналларини эшитишни ўрганиш учун озиқ-овқат кундалигини йўлга қўйиш мумкин. Бунинг учун овқатдан олдин очлик даражаси ва кейин тўқлик ҳисси баҳоланади. Аста-секин овқатга онгли муносабат бўлиш одат тусига киради.

Турли рангдаги сабзавот ва меваларни истеъмол қилинг

Парҳезшунослар менюга турли рангдаги сабзавот ва меваларни киритишни тавсия қилади. Антиоксидант ликопен уларни қизил қилади. Мева ва сабзавотлар бета-каротин туфайли тўқ сариқ рангга айланади. Яшил озиқ-овқатларда фолий кислотаси ва Б витаминлари мавжуд, бинафша рангли овқатлар эса антосиянинларни ўз ичига олади. Харид қилаётганда саватда ҳар хил рангдаги мева ва сабзавотлар бўлиши лозим. Шунда организм зарур витаминлар ва минераллар билан таъминланади.

Куннинг иккинчи ярмида шакар истеъмол қилманг

Ширинликлардан бутунлай воз кечиш қийин бўлиши мумкин. Шунинг учун фақат 14:00 дан кейин уларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилиш лозим. Ушбу усул шакарни умумий истеъмол қилишни камайтиради ва аста-секин ҳар бир таомни ширинлик билан тугатиш одатидан воз кечишга ёрдам беради.

Агар топшириқ беш дақиқадан кам вақт талаб қилса, уни дарҳол бажаринг

Китобни жавонга қўйиш ёки гулларни суғориш кўп вақт талаб қилмайди. Уларни вақтида бажариш тавсия этилади. Акс ҳолда, кичик нарсалар тўпланади ва уларни бажариш ҳақиқатан ҳам қийин вазифага айланади.

Даромад ва харажатларни ҳисобга олиш

Бюджетлаштириш пулни онгли равишда сарфлашга ёрдам беради. Аста-секин майда харажатлар камаяди ва маблағ оқилона тақсимланади. Харажатларни ҳисобга олиш учун махсус дастурни юклаб олишни тавсия этилади. Телефонда бу одатни жорий қилиш унчалик қийин бўлмаслиги мумкин.

Даромаднинг 10 фоизини тежанг

Молиявий тежамкорлик қийин вазиятда сизни қўллаб-қувватлайди. Уни ҳар қандай даромад даражасида яратиш мумкин. Энг осон йўли — пулни олиш биланоқ унинг бир қисмини тежаш. Иш ҳақини олиш кунида алоҳида ҳисоб очиш ва автоматик тўлдиришни ўрнатиш жуда ҳам қулай.

Мияни машқ қилинг

Мия ҳаёт давомида янги нейрон алоқаларни ривожлантиради ва шакллантиради. Самарали фикрлаш учун уни доимий ишлатиш керак. Шунинг учун мияни ўйлашга ва янги нарсаларни ўрганишга мажбурлаш фойдалидир: мураккаб китобларни ўқиш, мантиқий жумбоқларни ечиш, чет тилида теледастурларни томоша қилиш, мусиқа асбобларини ўзлаштириш ва мувофиқлаштиришни талаб қиладиган спорт билан шуғулланиш тавсия этилади.

Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфланг

Вақтни беҳуда сарфлашни тўхтатиш учун турли усуллардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун телефонга кунлик фойдаланиш вақти белгиланади. Ётишдан икки соат олдин гаджетлар ўчирилади. Вақти-вақти билан телефонсиз дам олиш кунлари ташкил қилинади. Албатта ,ўқиш, яқинлар билан мулоқот қилиш ва севимли машғулот учун вақт янада кўпроқ бўлади.

Суҳбатдошни диққат билан тингланг

Самимий ва қизиқиш билан тинглаш қобилияти шахсий ҳаётда ҳам, карьерада ҳам фойдали. Ушбу маҳоратни ҳар қандай қулай вазиятда машқ қилиш тавсия этилади. Диққат суҳбатга қаратилади, аниқловчи саволлар беринг ва эшитганларингизни ўз сўзларингиз билан қисқача айтиб беринг.

Ҳафтада бир кунни фақат яқинлар билан мулоқот ва ўзингизга ғамхўрлик қилишга бағишланг

Тўлиқ бир кун дам олишга ҳаракат қилиш лозим. Иш масъулиятидан танаффус қилиш талаб этилади. Уй юмушлари бажарилмайди. Бу вақтни ёқтирган тарзда ва яқин одамлар билан ўтказиш керак. Ўзингизни яхши ҳис қилишингиз учун вақти-вақти билан сифатли дам олишни ташкиллаштиринг.

Йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтинг

Бунинг учун қулай вақт танланади. Текширув режаси ёшга ва мавжуд сурункали касалликларга боғлиқ. Шунинг учун дастлабки ташрифни умумий амалиёт шифокоридан бошлаш яхшироқ. Тиббий текширув ҳам давлат, ҳам хусусий клиникаларда амалга оширилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзингизни яхши ҳис қилиш учун бугундан амал қилишингиз керак бўлган тавсиялар