Фото: "Новий очаг"
Овқат пишираётганда куйиб қолманг, салат қилаётганда бармоғингизни кесиб олманг, ошхонадан бошқа хоналарга ўтаётганда шкафлар қирраларига туртиниб кетманг, эҳтимол, сизнинг уйингизда ҳам ана шундай «қобилият эгаси» кимдир топилар. Балки бу сизнинг ўзингиздир?
Шундай қилиб, биз музлатгичдаги дори-дармонлар — ҳар доим сизда бор бўлган маҳсулотлар билан биринчи ёрдамни кўрсатамиз.
Ҳилвира учун шўрвани эртароқ қайнатишга қўярсиз, тухум қовурарсиз. Қизиб турган това ўзидан ёғ пуркаганда, қайнаб турган шўрва таъмини татиб кўрганда, ҳатто, қайноқ буғдан куйиб қолиш ҳеч гап эмас. Зудлик билан оғриқни камайтиришга, куйишдан кейинги асоратларнинг олдини олишга шошиламиз. Бундай пайтда нима қилиш керак?
Агар қайноқ қопқоқни ушлаб олиб, бармоғингизни куйдириб олган бўлсангиз, уни крандан оқиб турган совуқ сув остида бироз ушлаб туринг ва истеъмол содасига чуқур ботиринг. Қўлингизни олганда қор тушгандек бўлиб кўринади. Сода ўз-ўзидан қуриб, тўкилади шунда оғриқ ўтиб кетади, сиз қўлингиздаги куйиш жароҳатини ортиқ кўрмайсиз.
Оғирроқ даражада куйиб қолганда жароҳатланган қисмга қараб қуйидагиларни қилиш керак: (агар куйиш оғирроқ бўлса, тез ёрдам етиб келгунга қадар бу усул қўл келади). Хом тухумнинг оқини сариғидан алоҳида идишга ажратиб оламиз. Сўнгра қўл, оёқ, қорин яъни куйиш жароҳатини олган жойларга муздек тухум оқини секинлик билан қуйиб чиқамиз ва тез ёрдам келишини кутамиз. Агар куйиш жароҳати кичик, дейлик, тангадек жой бўлса, бироқ оғриқ кучли бўлса, икки дона тухумни юқорида ёзилганидек оқини сариғидан ажратиб оламиз. Бизга ичи кўриниб турадиган юпқа плёнка керак бўлади — тухум оқини унинг ичига солиб, жароҳатланган қисмга эҳтиёткорлик билан ёпиштириб қўямиз. Жароҳат жойи тўлиқ ёпилиши керак. Плёнка қуриб қолганда, уни секингина олиб ташланг. Ҳеч қандай оғриқ қолмайди ва бир неча соат ичида қизариш буткул йўқолади.
Камдан-кам ҳолларда бўлса ҳам, тилимизни қайноқ таомдан куйдириб оламиз. Қанчалар оғриқли ҳиссиёт! Оғриқни камайтириш учун нима қилиш керак? Музлаткичдан йогуртни олинг. Бир қошиқ йогуртни тил устига бостиринг ва илиқлашгунча кутиб туринг, сўнг йогуртни ютиб юборинг. Шундай қилиб буни бир неча маротаба такрорланг. Иккинчи вариант — бу музқаймоқ ёки мевали муз бўлакчалари бўлиши мумкин. Агар тилингизни ва оғзингизни аччиқ қалампир билан куйдириб олган бўлсангиз, унда сизга банан, бодринг ёки шоколад ёрдамга келади. Буларнинг барчасини оғизни совуқ сув билан ювиб ташлагандан сўнггина истеъмол қилинг.
Ари чақиб олганда оғриқни камайтириш ва шишнинг олдини олиш
Биламиз, қиш мавсуми бўлгани билан ҳамма нарсани топиш осон. Бозорлар тўкин-сочин. Нархлар турлича бўлса-да, ҳар ҳолда, исталган резавор мева ёки сабзавотларни сотиб олиш мумкин. Мураббо ёки жем тайёрлаш, қовун ва тарвуздан татиб кўриш худди асалари чақиши каби табиий. Диққатни жамлайлик ва ўзимизга ёки жабрланувчига ёрдам кўрсатайлик. Чоралар фақат маҳаллий зарарланган жой учун ёрдам беради.
Бир дона пиёзни, ярмидан кесиб олинг (қобиғини тозалашнинг ҳожати йўқ) ва арининг ниши йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, ўша жойга босинг. Агар арининг ниши тери остида қолиб кетган бўлса, аввал уни чиқазиб олинг ва пиёзни бостиринг. Пиёз юз дардга даво — ярани зарарсизлантиради ва қизариш, оғриқни бартараф этади.
Ари чаққан жойни сўриб, заҳарни чиқазиб ташланг. Шу билан бирга кўпроқ тоза сув ичинг, бу заҳарни организмдан тезроқ чиқиб кетишига ёрдам беради.
Бармоқни келиб олганда оқаётган қонни қандай тўхтатиш керак?
Бирор уй бекаси сабзи, пиёз, тўғраганда қўлини кесиб олмаган бўлиши мумкин эмас. Умуман олганда, пичоқ билан қўлни кесиб олиш аксар ҳолларда таом тайёрлаш жараёнида содир бўлади. Бу пайтда жароҳат жойидан тўхтовсиз қон оқиши кузатилади. Қонни тўхтатиш учун нима қилиш керак?
Шакар. Яхшироғи шакар упаси. Сиз шакар упасини кесилган жойга сепсангиз, у тезда қонни сўриб олади ва бу бактериялар кўпайишини тўхтатади деганидир. Инфекция тушмайди ва яра тезроқ битади. Қон тўхтаганда шакар упасини эҳтиёткорлик билан қоқиб ташлаймиз ва таом тайёрлашда давом этамиз.
Сизнинг асалга аллергиянгиз бўлмаса ва қўлингизда антисептик йўқ бўлса, ярани у билан даволай оласиз. Унинг ҳаракати шакар билан деярли бир хил. Бошқа усул: сабзини кесиб оламиз. Асални у билан суртамиз ва ярага боғлаб қўямиз.
Шиш ва кўкаришдан қандай қилиб тезда қутилиш мумкин?
Йўлакдан чиқиб қолган шкаф эшигига урилиб кетдингизми? Демак, бу вазиятда шиш ва кўкариш кафолатланади. Озиқ-овқат дорихонаси ёрдамга шошади. Шиш ва кўкаришни олдини оладиган энг яхши нарса музлаткичдаги барра гўшт. Сиз уни оғриқли жойга қўясиз ва маҳсулотнинг ёмонлашиши мумкин (исиб қолиши, ранги ўзгариши). Тахминан ярим соат ўтгач, уни янгисига ўзгартириш мумкин. Агар ҳаракат қилишингиз керак бўлса, уни бинт билан боғлаб олинг. Уйга кўзи кўкариб келган ёш футболчи учун ҳам бу ажойиб даводир.
Олма сиркаси билан компресс нафақат варикоз томирлари билан курашишда, балки зарба, кўкаришлар шишишида ҳам ёрдам беради. Докали матони озгина суюлтирилган сирка эритмасига ботиринг. Жароҳат жойига сиркали докани кейин полиэтилен пакетни бостириб боғланг. Шу ҳолда бир соат кутинг. Агар таъсири сезилмаса, жараённи бир неча марта такрорлаш мумкин.
Томоқ оғриганда энг самарали даво чоралари
Томоқ оғриғи асло маиший жароҳат эмас, аммо бериладиган маслаҳат ўз тасдиғини топган. Сизда кутилмаганда томоқ оғриғи, унда қичишиш бошланса, сиз томоқ ҳали зарар кўрмасдан туриб, касалликнинг олдини олишингиз мумкин. Бир дона лимони олиб, уни бир неча бўлакларга бўлиб олинг. Чалқанча ётган ҳолда лимонни оғзингизга солиб, сизни безовта қилаётган томоқнинг қуйи қисмларига лимон суви етиб боришини таъминланг. Ва бу усулни кунига уч мартагача такрорланг. Эрталабга қадар томоғингизда ҳеч қандай оғриқ асоратлари қолмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди