20:55 / 12.01.2023
311

Изғиринда танани иссиқ тутиш бўйича лайфхаклар

Изғиринда танани иссиқ тутиш бўйича лайфхаклар
Фото: Pinterest
Қандай қилиб совуқда музламаслик ва гипотермиядан азият чекмаслик мумкин? Бу ҳақда қуйидаги тавсияларни билиб олсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди, деб ёзмоқда Wday нашри.

Қиш нафақат бармоқларнинг музлаши, лаблар ва юзнинг қуруқшаб, ўз жозибасини йўқотишига сабаб бўлгани учун бутун танани совуқдан ҳимоя қилишга масъулият билан ёндашишни талаб этади. Аёз, қор, кучли изғирин шамол — кўпчилик қиш мавсумини ёқтирмаслигининг сабабларидир.

Аксар одамлар қишга олдиндан тайёргарлик кўради ва совуқ билан боғлиқ кўплаб нохуш ҳолатлар юз беришидан узоқ туриш ҳақида ўйлайди. Асосан, қўл ва оёқ бармоқлари, шунингдек, бурун совуқ қотади. Оёқ-қўллар совуқдан музлаб қолмаслиги учун пайпоқ ёки қўлқопларга оз миқдорда майдаланган занжабил ёки оддий хантални солиб қўйишингиз керак. Занжабил бармоқларни иссиқ тутади, хантал эса қон айланишини яхшилайди.

Алкогольли ичимликлар ичманг. Бу сезгирликни сусайтиради. Алкогольли ичимлик ичганда совуқ қотаётганингизни сезмаслигингиз мумкин. Боиси спиртли ичимликларнинг иситувчи таъсири ярим соатдан ошмайди, кейин эса акс таъсир бошланади: қанча кўп алкоголь ичсангиз, кейинроқ музлаб қоласиз.

Чекманг. Никотин майда томирлар ва капиллярларда спазм ҳолатини келтириб чиқаради (улар қўл ва оёқ бармоқлари, шунингдек, буруннинг қон билан таъминланиши учун жавобгардир).

Тўйиб овқатлангач, кўчага чиқинг. Бундай пайтларда, ёғлар ҳақида унутмаслик керак. Қаҳратон совуқда минимал миқдори 1-2 чой қошиқ ўсимлик ёғи ёки 10-20 граммга тенг сариёғни овқатланиш рационига киритиш тавсия этилади.

Фақат бурун орқали нафас олинг. Бунинг учун бурун йўллари тоза бўлиши керак. Агар сизда тумов бошланган бўлса, янада жиддий касалликларга олиб келмаслиги учун уни дарҳол даволаш керак. Оғиз билан нафас олишингиз мумкин, лекин кейин уни шарф билан ўраб олманг! Бунда сиз юзнинг пастки қисмини иситмайсиз, аксинча, уни музлатиб қўясиз. Ёдда тутинг: нафас чиқарилган ҳаво нам бўлади, совуқда эса намлик музга айланади.

Оёқларингизни иссиқ тутинг. Бунинг учун баланд пошнали этикларни киймай туришингиз керак: тор пойабзал оёқларда нормал қон таъминотига тўсқинлик қилади ва оёқлар тезда совуқ қотади. Қаҳратон пайтида кигиздан тикилган этиклар кийинг!

Фото: «wday.ru»
Қулоқлар ва яна оёқларингизга ғамхўрлик қилинг. Ўзингизга қулоқларни ёпиб турадиган замонавий бош кийим танланг. Қулоқда ва оёқ кафти остида фаол нуқталар жойлашган бўлади, шунинг учун оёқлар нам тортгандан сўнг томоқ билан боғлиқ муаммолар бошланиши мумкин. Агар тўсатдан шамоллаб қолсангиз, унга қарши ёппасига таблеткалар ичманг, бундай пайтда доривор ўсимликлардан тайёрланган дамламаларнинг ўзи тиббий муолажа сифатида кутилган натижани беради.

Юзингизни кремлар ёрдамида ҳимоя қилинг. Юз териси ниҳоятда нозик бўлгани учун биринчи навбатда ёноқлар музлайди. Бурун териси бироз қалинроқ. Шунинг учун, юзлар махсус крем ​​билан ҳимояланган бўлиши мақсадга мувофиқ, чунки қулоқларгача чўзилган шарф тезда музлаб қолиши маълум. Изғиринли ҳавода пилинг қилманг: боиси юз териси юқорида қайд этилганидек жуда нозикдир.

Қават-қават кийининг — совуқда бу бизнинг шиоримиз! Бир неча қаватли кийинганда ҳар бир қават ўртасида ҳаво бўшлиғи ҳосил бўлади, ўз-ўзидан бўшлиқдаги ҳаво исийди ва бизни янада исиқ тутади. Қўлларни букиб бўлмас даражадаги битта қалин жемфер кийгандан кўра икки қаватли юпқароқ свитер кийган қулайроқдир. Иссиқ хонага кирганингизда биттасини ечиб қўйиш ҳам мумкин.

Бўйин ҳам тез совуқ қотадиган заиф бўғиндир. Унда қонни бошга олиб борадиган томирлар мавжуд. Шунинг учун, кўзларни қувнатадиган шифон шарф эмас, балки жунли ва қалин тўқилган шарфни танлашингиз керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Изғиринда танани иссиқ тутиш бўйича лайфхаклар