Фото: The Voice Mag
Кўрсатмаларга кўра, ҳар доим коллагенни оч қоринга, нонушта қилишдан 30-60 дақиқа олдин ичиш керак. Аммо эрталаб бунга вақт бўлмаса, куннинг бошқа вақтларида ҳам қўшимчани қабул қилиш мумкин. The Voice Mag нашри куннинг қайси вақтида коллаген қабул яхшироқ самара беришини маълум қилди.
Одатда коллагенни нонушта қилишдан ярим соат олдин ва бир соатдан кечиктирмасдан ичиш керак: акс ҳолда у организм томонидан яхши сўрилмайди. Бундай қатъий қоида қўшимчаларни мунтазам истеъмол қилишни анча мураккаблаштиради. Чунки эрталабки ишга отланиш учун деярли бир соат эмас, ҳатто 10 дақиқани ҳам топиш қийин.
Бундан ташқари, кўпинча оч қоринга коллаген қабул қилиш кучли қорин оғриғига ва ҳатто ошқозон бузилишига олиб келади. Бироқ вақт ва саломатлик билан боғлиқ бундай муаммоларнинг мавжудлиги ушбу қаришга қарши қўшимчани қабул қилишдан бош тортиш учун сабаб эмас.
Коллагенни куннинг бошқа вақтларида ҳам ичиш мумкин. Асосийси овқатлар билан аралаштирмаслик. Овқатланишдан кейин икки соат ўтгач, коллаген хавфсиз тарзда қабул қилинади. Сўнгра бир соатдан сўнг яна тановул қилиш ёки ичиш мумкин. Бу вақтда қўшимча яхшироқ ассимиляция қилинади ва ошқозон-ичак трактида ноқулайлик пайдо бўлишининг олдини олади.
Баъзи мутахассислар ётишдан олдин коллаген ичишни маслаҳат беради. Биринчидан, кечалари организмдаги коллаген синтези яхшиланади. Шунинг учун махсус қўшимчани қабул қилиш бу фойдали жараённи қўллаб-қувватлайди. Иккинчидан, ётишдан бир неча соат олдин кечки овқат истеъмол қилинган бўлиши керак, шунинг учун қўшимчани қабул қилишда оптимал вақтни ҳисоблаш шарт эмас. Учинчидан, баъзи тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, коллагенни кечқурун истеъмол қилиш уйқуга фойдали таъсир кўрсатади ҳамда кундузги уйқучанликни енгиллаштиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди