date
views 299

Жисмоний машқлар ақлий фаолиятни яхшилайди

Жисмоний машқлар ақлий фаолиятни яхшилайди
Британиялик олимлар мунтазам жисмоний машқлар ва уйқунинг мия фаолиятига қандай таъсир қилишини аниқлади.

Британиялик олимлар хулосасига кўра, атиги олти дақиқалик жисмоний машқлар мия фаолиятини яхшилай олади ва когнитив жараёнларга (идрок қилиш, эътибор, хотира, фикрлаш) ижобий таъсир кўрсатади.

Аниқланишича, жисмоний машқлар мияга қон оқимини кўпайтиради ва кислород даражасини оширади. Бу эса ақлий фаолиятга яхши самара беради.

Тадқиқот жисмоний машқлар ўрнига ухлашни афзал биладиган инсонларда когнитив функциялар 1-2 фоизга сустлашгани кузатилганини кўрсатган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Жисмоний машқлар ақлий фаолиятни яхшилайди