Фото: The Symbol
Ҳар бир инсонда ширинликка бўлган эҳтиёж мавжуд ва бу туйғу узоқ вақт давомида тарк этмайди. Агар бу дақиқада организм шакар дозасини олмаса, муаммо пайдо бўлади. Бу ҳис-туйғулар углеводлар етишмаслиги ва маълум овқатланиш одатларидан келиб чиқади, аммо дарров шоколад истеъмол қилиш бутунлай ихтиёрийдир. The Symbol нашри вазнга минимал зарар етказадиган шакарни қаердан олиш мумкинлигини маълум қилди.
Мева ва резаворлар
Мевалар нафақат шакарга бўлган эҳтиёжни қондиришга қодир, балки улар клетчатка, витамин, минерал ва антиоксидантларга ҳам бой. Мисол учун, бир стакан қулупнай (тахминан 150 грамм) 3 грамм клетчатка ва C витаминининг кунлик қийматининг 94 фоизини ўз ичига олади. Мева ва резаворлар газак, смузи ёки мевали салатнинг бир қисми сифатида истеъмол қилиниши мумкин. Янги меваларнинг калория таркиби нисбатан кичик, лекин уларни меъёрда истеъмол қилиш керак. Банан, узум ва қизил олмадан кўп ейиш мумкин эмас. Кўп миқдордаги мевалар аллергик реакцияга олиб келиши мумкин ёки оддийгина кунлик калория миқдорига мос келмайди, бу муқаррар равишда вазн ортишига олиб келади.
Қуритилган мевалар
Қуритиш жараёнида мевалар сувни йўқотади, бунинг натижасида озуқа моддаларининг концентрацияси (ва улар билан шакар ва калория) ортади. Қуритилган мевалар паст калорияли маҳсулот бўлмаса-да, парҳезшунослар уларни ширинликларга энг яхши альтернативалардан бири сифатида тавсия қилади: табиий ва овқат ҳазм қилиш учун айни муддао. Асосийси меъёрдан ошириб юбормаслик.
Фойдали музқаймоқ
Бу одатий ширинликларни фойдали муқобиллар билан алмаштиришга тайёр бўлганлар учун имкониятдир. Мева ва резаворлардан десерт учун бир нечта рецептларни тайёрлаш мумкин. Энг оддий вариант тўғралган меваларни музлатиб қўйиш. Музқаймоқни иложи борича фойдали бўлишини истасангиз, майдаланган меваларни оддий ёгурт билан аралаштиринг.
Ёнғоқлар
Албатта, ёнғоқлар мевалар каби ширин эмас, лекин углеводларга қўшимча равишда улар кўп миқдорда витамин, минерал, ўсимлик оқсиллари ва соғлом ёғларни ўз ичига олади. Шоколад ўрнига бир ҳовуч кейжу ёки бодом истеъмол қилиш орқали организмга бир қанча фойда келтириш мумкин.
Картошка
Картошкадан истеъмол қилмасликнинг иложи йўқ. У мустақил таом, гарнир ва ҳатто ширинлик сифатида ҳам истеъмол қилинади. Картошка таркибида кўплаб минераллар, А ва C витаминлари мавжуд, юқори озуқавий қиймат ва ширин таъмга эга. Картошкани кечки овқатнинг бир қисмига айлантириш узоқ вақт тўқлик туйғусини беради ва ширинликларга бўлган эҳтиёжни қондиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди