18:00 / 05.03.2023
278

Энг кенг тарқалган кўз касаллиги катарактанинг 7 та белгиси

Энг кенг тарқалган кўз касаллиги катарактанинг 7 та белгиси

Катаракта дунёдаги энг кенг тарқалган кўз касаллиги бўлиб, 40 ёшдан ошган одамларнинг кўриш қобилиятини йўқотишининг асосий сабабларидан биридир. Ушбу касаллик билан кўзда аста-секин шаффоф бўлмаган нуқта пайдо бўлади, у охир-оқибат бутун қорачиқни қоплайди ва одам кўришни тўхтатади. Катаракта билан боғлиқ асосий қийинчиликлардан бири — уларнинг кўринмаслигидир. Одатда, бемор касаллик аллақачон кўришга сезиларли даражада халақит берадиган босқичда шифокорга боради. Иложи борича тезроқ даволаниш ва кўриш қобилиятини сақлаб қолишингиз учун катарактанинг дастлабки белгиларини билиш муҳимдир.

Хира кўриш

Ривожланаётган катарактанинг дастлабки иккита белгиси кўриш қобилиятининг пасайиши ва суратнинг хиралашиши. Агар атрофингиздаги олам тобора кўпроқ импрессионист расмларга ўхшаб кетаётгандек туюлса, шифокорга учраш вақти келди. Гап шундаки, кўзимиздаги ёруғликни акс эттиришга ёрдам берадиган қорачиқлар ривожланаётган катаракта туфайли тобора хиралашиб кўриш қобилияти пасайиб боради.

Рангларни фарқлашда қийинчилик

Ривожланаётган катарактанинг яна бир аломати шуки, рангларни ва айниқса, сояларни фарқлаш тобора қийинлашиб боради. Оқ ранг бироз сарғиш кўринади. Энг ёмони, бу жараён аста-секин ва ўз-ўзидан рангларни идрок этишдаги ўзгаришларни сезиш жуда қийин. Аммо агар сизнинг яқинларингиз рангларни тўғри ажрата олмаслигингизни пайқашса, офталмологга мурожаат қилишинг.

Ёруғликка сезгирликнинг ошиши

Катарактанинг энг кенг тарқалган ва тез-тез учрайдиган белгиси ёруғликка ўта сезгирликдир. Ушбу касалликда ёрқин лампалар ҳақиқий душманга айланади ва ёруғликнинг одатий даражаси жуда ёрқин, ҳатто, оғриқли бўлади. Агар атрофда ҳаддан ташқари кўп ёруғлик бордек туюлса, шифокор ҳузурига боринг.

Машинани кечаси ҳайдашдаги қийинчиликлар

Ҳайдовчи бўлсангиз, катарактани дастлабки босқичда пайқаш имконига эга бўласиз. Кечаси машинани ҳайдаш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларга эътибор бериш кифоя. Фаралар ёруғидан бош ва кўзларда оғриқ, қоронғида йўл белгиларини ўқишда қийинчилик — буларнинг барчаси имкон қадар тезроқ шифокорга мурожаат қилиш учун сабабдир.

Кичик ҳарфларни ўқиб бўлмайди

Қанчалик ёшимиз улғайиб борса, кўзларга шунчалик кўп ғамхўрлик қилиш талаб қилинади. Ёшга боғлиқ узоқни кўра олмаслик кенг тарқалган муаммо бўлиб, кўпчилик 50 ёшдан ошган одамларда учрайди. Аммо агар сиз китоб ва журналлардаги кичик ҳарфларни ўқишга қийналсангиз, катаракта ривожланаётганининг белгисидир. Бизга кўриш имконини берувчи гавҳар сув ва оқсилдан иборат бўлиб, катаракта бу оқсилнинг ҳолатига таъсир қилади. Бу эса кичик нарсалар ва белгиларни фарқлашни қийинлаштиради.

Икки томонлама кўриш

Ривожланаётган катарактанинг яна бир “сукут сақловчи” аломати диплопия ёки “икки томонлама” кўришдир. Кўзнинг линзалари қанчалик туманли бўлса, у орқали ўтадиган ёруғлик шунчалик бузилади — охир-оқибат биз кўрадиган картина шунчалик ўзгаради. Шу боис агар сизда икки томонлама кўриш бўлса, албатта, мутахассисга учранг.

Кўришнинг кескин яхшиланиши

Катаракта билан оғриган беморларда кўришнинг кескин яхшиланиши касалликнинг яна бир аломатидир. Афсуски, бу яхшиланиш жуда тез якун топади, аммо касаллик ривожланишда давом этади. Шу боис ҳар йили шифокорга боришни кечиктирманг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Энг кенг тарқалган кўз касаллиги катарактанинг 7 та белгиси