00:12 / 17.03.2023
429

Оч қоринга истеъмол қилмаслик керак бўлган 10 та озиқ-овқат маҳсулоти

Оч қоринга истеъмол қилмаслик керак бўлган 10 та озиқ-овқат маҳсулоти

Бу овқатлар эрталаб оч қоринга истеъмол қилинса, ошқозон ва ичаклар учун муаммо туғдириши мумкин. Нонушта учун бошқа маҳсулот танлаган маъқул.

Ёгурт

Ҳайрон қолдингизми? Йўқ, ёгурт ейишингиз мумкин, албатта. Аммо оч қоринга ёгурт истеъмол қилсангиз, унда оч қориндаги хлорид кислотаси ёгурт таркибидаги сут кислотаси бактерияларини йўқ қилади.

Нок

Фото: “Новий очаг”

Нокда ошқозон шиллиқ қаватини зарарлаши мумкин бўлган жуда кўп қўпол моддалар мавжуд, шунинг учун уларни оч қоринга ейиш тавсия этилмайди. Айтганча, нокни егандан сўнг, хом сув ичмаслик лозим.

Помидор

Фото: “Новий очаг”

Помидор таркибидаги танинлар ошқозоннинг кислоталилигини оширади. Бу гастрит, панкреатит ёки колитнинг ривожланишига олиб келади. Шунга ўхшаш маҳсулотларга хурмо ва ширин картошка киради, уларда ҳам танин даражаси кўп.

Банан

Фото: “Новий очаг”

Агар оч қоринга банан истеъмол қилсангиз, қондаги магний даражаси кескин кўтарилади, бу юрак ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, оч қоринга банан истеъмол қилиш калий ва магний мувозанатини йўқотиши эҳтимолдан холи эмас.

Цитрус мевалар

Фото: “Новий очаг”

Apelsin, мандарин ва грейпфрутларда жуда кўп миқдорда мева кислотаси мавжуд. Агар бу меваларни оч қоринга истеъмол қилсангиз, улар жиғилдон қайнашига олиб келади, шунингдек, гастрит ривожланишига “ҳисса қўшади”.

Қаҳва

Фото: “Новий очаг”

Қаҳва ошқозон кислотасининг ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, жиғилдон қайнаши ва ошқозонда оғирлик ҳиссини пайдо қилади. Нонуштани ҳамиша биргина қаҳва билан алмаштирсангиз, серотонин етишмовчилиги ривожланади, бу охир-оқибатда кун давомида депрессия ҳолатига олиб келади.

Спиртли ичимликлар

Фото: “Новий очаг”

Оч қоринга истеъмол қилинган спиртли ичимликлар икки баравар тез маст қилади. Бу ҳолда алкогол овқат ҳазм қилиш ишини секинлаштиради.

Салқин газланган ичимликлар

Фото: “Новий очаг”

Эрталабдан салқин газланган ичимликларни ичиш одати нафақат ошқозон шиллиқ қаватига салбий таъсир қилади, балки унга қон боришини секинлаштиради, натижада овқат ҳазм қилиш жараёни ҳам ёмонлашади.

Сақич чайнаш

Фото: “Новий очаг”

Чайнаш бутун овқат ҳазм қилиш трактининг ишини бошлайди ва ошқозон овқат ҳазм қилиш учун зарур бўлган суюқликни ажрата бошлайди. Ошқозонда озиқ-овқат ўрнига кўп миқдорда кислота бўлса, шиллиқ қаватга зиён. Оқибатда сурункали гастрит ва колит ривожланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оч қоринга истеъмол қилмаслик керак бўлган 10 та озиқ-овқат маҳсулоти