Ҳар мавсумда мода аксессуарлар тўпламини янгилашни яхши кўрадиган аёллар гардеробида ҳар қандай вазият учун камида битта кўп қиррали, кенг, қулай ҳамда ҳар хил кўринишга мос келадиган сумка бўлиши керак. Marie Claire нашри ҳар бир образга мос тушувчи сумкани танлашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумот берди.
Кўп киядиган кийимларингизга мос сумка моделларини кўриб чиқиш
Кундалик равишда энг кўп киядиган кийимлар, уларнинг ранг палитраси ва услубига асосланиб, тўғри сумка моделини танлаш керак. Гардеробдаги ҳамма нарса билан мос келиши мумкин бўлган модел образга путур етказмайди. Бундай ҳолатда нейтрал классик рангли сумкани танлаган маъқул.
Ҳажм борасида хато қилиш
Аввал қандай ўлчамдаги сумка кераклигини яхшилаб ўйлаб кўриш лозим. Ҳақиқий талабга эга бўлмаган жуда катта аксессуар зерикарли бўлади ва жуда кичик сумка эса бирор-бир нарса сиғмаслиги билан фойдасиз бўлиши мумкин. Агар ҳужжатлар ёки ноутбук бўлса, шунга мос равишда қулай ҳамда фойдали модел танлаш тавсия этилади.
Сумканинг тузилишига эътибор беринг
Сумканинг қиймати, албатта, унинг барча керакли нарсаларни сақлаш қобилиятидадир. Сақлаш бўлимларига паспорт ва пул учун алоҳида чўнтак, шунингдек, аксессуардан кундалик фойдаланишни янада қулайроқ қиладиган бошқа нуқталарга эътибор бериш лозим.
Минимализмга устунлик беринг
Жуда ёрқин ёки ғайриоддий сумка осонгина кўзга ташланиши мумкин ва бу каби моделлар шунга мос либосни кийишни таклиф қилади. Шунинг учун кундалик образга имкон қадар жиддий ва турли хил безакларсиз сумка танлаш тавсия этилади.
Сифатга эътиборли бўлиш
Сумка танлашда материали, аксессуар, чок ва бўлимларга эътибор бериш лозим. Баъзи чарм сумкалар бошқаларга қараганда узоқ хизмат қилади. Ҳар доим ҳам қиммат сумка сотиб олиш бир мавсумдан кейин сифатсиз сумкани ташлаб юборишдан кўра яхшироқ.