22:29 / 30.03.2023
300

Бир чой қошиқ зайтун ёғи юрак саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Бир чой қошиқ зайтун ёғи юрак саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Фото: “Новий очаг” 

Зайтун ёғининг фойдали жиҳатлари ҳақида кўпчилик билади. “Новий очаг” нашри ушбу ёғнинг юрак саломатлигига таъсири ва уни қандай истеъмол қилиш кераклиги ҳақида маълумот берди.

Олимларнинг таъкидлашича, зайтун ёғи ва бошқа ўсимлик ёғлари юрак учун биз ўйлагандан кўра кўпроқ фойдали.

Зайтун ёғининг фойдали жиҳатлари

Янги тадқиқотлар парҳезга зайтун ёғининг киритилиши юрак-қон томир тизими ҳолатининг сезиларли даражада яхшиланишини тасдиқлади. Зайтун ёғининг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари маълум бўлса-да, тадқиқотчилар бошқа ўсимлик ёғларида ҳам худди шундай ижобий таъсирларни аниқлади.

Ўсимлик ёғлари ҳайвон ёғлари, транс ёғлар ва бошқа ёғлардан кўра фойдалироқ. Олимлар айтганидек, жирофобиядан воз кечиш вақти келди, ҳозирда ёғлар ҳар бир инсоннинг овқатланиш рационига киритилиши керак, уларсиз овқатланишни соғлом деб бўлмайди.

Зайтун ёғи Ўрта ер денгизи аҳолиси парҳезининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ўрта ер денгизи аҳолисининг парҳези  соғлом овқатланишлардан бири экани узоқ вақтдан бери маълум. Ҳозирда тадқиқот парҳезнинг асосий таркибий қисмларидан бири — аслида зайтун ёғи эканини, бу юрак соғлиғини қандай яхшилашига ойдинлик киритмоқда.

Тадқиқотларда зайтун ёғи ҳақида нима дейилган?

Мутахассислар ўсимлик ёғларининг фойдали жиҳатлари ва таъсири ҳақида ишончли илмий далилларга эга, кардиометаболик соғлиқни сақлаш бўйича мутахассислар 1990 йилга оид маълумотларнинг таҳлилини тақдим этган. Улар кунига атиги бир чой қошиқ зайтун ёғини истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини 15 фоизга ва юрак-қон томир касалликлари хуружини 21 фоизга камайтиришини кўрсатди.

Зайтун ёғини истеъмол қилиш йиллар давомида юрак соғлиғини яхшилаш билан боғлиқ бўлса-да, янги тадқиқот биринчи ва иккинчиси ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни ишончли  деб кўрсатмоқда. Бу эса фақатгина Ўрта ер денгизи ёки эвропаликларга тегишли эмас.

Фото: “Новий очаг” 

Америкаликлар, осиёликлар, руслар — миллати ва жойлашуви муҳим эмас, бу парҳез барчага бирдек мос келади. Тегишли маҳсулотларни парҳезга киритиш керак ва иқлим, қуёш миқдори ва ҳатто стресс иккинчи даражали бўлса ҳам ёрдам беради.

Зайтун ёғи ҳақида нималарни билиш керак?

Зайтун ёғининг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари ҳаммага маълум. Айниқса, кардиологлар парҳезда зайтун ёғининг аҳамияти ва фойдасини, уни етарли миқдорда истеъмол қилиш кераклигини алоҳида таъкидлайди.

Зайтун ёғи носоғлом, тўйинган ва транс ёғларни соғлом омега-3 ёғ кислоталари билан алмаштиришнинг осон усули. Улар организмдаги яллиғланишни камайтиради ва холестерин даражасини тартибга солади. Қон томирлари ва юрак саломатлиги тўғридан-тўғри соғлом ёғ кислоталарига боғлиқ.

Фаст-фуд (чипслар ва картошка-фрилар), маргарин ва майонез каби ёғли овқатлар юрак саломатлигини яхшилашда зайтун ёғига қараганда кам фойдали ҳисобланади. Бу маҳсулотлар умуман фойдали эмас. Янги тадқиқот қизиқ бир тафсилотни очиб берди: зайтун ёғи ёғсиз танамизга фойда келтирадиган ягона нарса эмас.

Фото: “Новий очаг”

Бошқа ўсимлик ёғлари ҳам яхши фойда беради. Бироқ, бошқа ёғларнинг соғлиққа таъсирини тўлиқ тушуниш учун уларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишда кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади. ЖССТнинг ёғлар бўйича жорий тавсиялари бу натижаларни қўллаб-қувватлайди.

Масалан, олимлар зайтун ёғининг ҳар хил турларини ажратиб таҳлил қила олмайди. Тоза зайтун ёғи навларида кўпроқ полифеноллар мавжудлиги ҳақида баъзи далиллар мавжуд. Улар яхшиланган липид профиллари ва танадаги яллиғланишни камайтиришга кучли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ.

Мажбурий комплекс ёндашув

Соғлиққа ёмон таъсир қилувчи ёғларни соғломроқ альтернативлар билан алмаштириш (масалан, зайтун ёки бошқа ўсимлик ёғи) юрак-қон томир саломатлигини яхшилаш учун ажойиб қадам ҳисобланади. Шунингдек юрак саломатлиги  жисмоний фаоллик, мувозанатли овқатланиш ва идеал ҳолда шифокор билан мунтазам текширувларни ўз ичига олади.

Парҳезнинг фойдали бўлиши фақатгина зайтун ёғига боғлиқ эмас. Бир компонентга эътибор қаратиш парҳездаги ўзгаришлар бизга олиб келадиган фойдали жиҳатларни ўтказиб юборади. Оддий қилиб айтганда, фақат ёғга таяниш яхши фойда бермайди, бироқ бундай ҳолатда озгина сабзавот истеъмол қилинг ва ухламанг.

Фото: “Новий очаг”

Юрак саломатлигини яхшилаш учун парҳезини ўзгартирмоқчи бўлган ҳар бир инсон Ўрта ер денгизи аҳолиси парҳезини ўзидан келиб чиқиб дидига мослаштиришдан бошлаши мумкин. Ушбу овқатланиш услуби балиқ ва албатта, кўп миқдордаги зайтун ёғига боғлиқ.

Бундан ташқари, олимлар тажриба натижалари ҳали ҳам кузатув характерига эга эканини таъкидламоқда. Бу шуни англатадики, тадқиқотчилар сабаб ва таъсирни исботлай олмайди. Бироқ зайтун ёғининг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари узоқ йиллик тиббий билимлар билан қўллаб-қувватланади. Шунингдек, улар бошқа ўсимлик ёғларининг афзалликлари ҳақида муҳим маълумотлар билан тўлдирилади.

Соғлом овқатланишга қандай маҳсулотларни киритиш керак?

Сабзавот, балиқ, зайтун ёғини, камроқ шакар ва оддий углеводларни истеъмол қилишимиз, парҳезга таъм учун гўшт қўшишимиз мумкин. Тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш учун буғда пиширилган қовоқ, товуқ филеси ва бошқа нарсаларни истеъмол қилиш умуман шарт эмас. Бу эскирган маълумотлар, уни бутунлай бошингиздан чиқариб ташлаганингиз маъқул, бундай овқатланиш тартиби саломатликка ёмон таъсир қилади. Кўпинча, натижа умидсизликка олиб келиб, вазн оттиришга сабаб бўлади.  

Фото: “Яндекс.ру”

Овқатланиш рациони ўйланган бўлиши керак, агар сизда жиддий соғлиқ муаммолари бўлмаса, ўзингизни том маънода бешта маҳсулот билан чеклашга мажбур қиласиз. Агар вазн йўқотишни ва соғлом юракка эга бўлишни истасангиз, столда турли хил зираворлар, соғлом бўлишга ёрдам берадиган ёғлар ва севимли овқатларингиз бўлиши керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бир чой қошиқ зайтун ёғи юрак саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?