17:31 / 31.03.2023
88

Сифати узоқ вақт бузилмаслиги учун озиқ-овқат маҳсулотларини қандай сақлаш керак? 

Сифати узоқ вақт бузилмаслиги учун озиқ-овқат маҳсулотларини қандай сақлаш керак? 

Баъзида ўзимиз кундалик муаммоларни қўзғатамиз, атайин эмас, балки билимсизликдан хатога йўл қўямиз. Озиқ-овқатларни сақлаш масаласи барча уй бекалари учун долзарбдир. Қуйида қайси маҳсулотларни кўпинча нотўғри сақлашимиз ҳақида билиб оласиз.

Музлатгич эшигидаги тухум ва сут

Парранда тухуми ҳарорат ўзгаришига тоқат қилмайди. Доимий равишда очилиб-ёпилувчи эшик туфайли, тухум таркиби ёмонлашади. Тухумни сабзавот бўлинмасида ёки музлатгичнинг марказий токчасида қолдирган маъқул.

Сут ҳам худди тухум каби ўзгарувчан иқлимга чидамсиз. Эшикда у тезроқ ёмонлашади ва фойдалилигини йўқотади. Сутни совутгичнинг ичкарисига қўйган афзал, аммо музлаб ҳам қолмаслиги керак. Эшикка сариёғ, суюқ зираворлар ва соусларни қўйиш керак.

Етарлича қайнатилмаган таом

Овқатни қиздирганда, уни қайнатиш керак шунда зарарли бактериялар нобуд бўлади. Бундан ташқари, озиқ-овқат бу тарзда камроқ бузилади: масалан, булён ва шўрвалар ранги ўзгармайди, қовурилган овқатлар эса холестерин тўпламайди.

Овқатни иситиш

Таомни қайта иситмоқчи бўлсангиз, буни ўз идишида эмас, балки бошқа идишда бажаринг. Бу патоген бактерияларнинг тарқалишини тўхтатишга ёрдам беради. Пиширилган овқат солинган қозон ва товаларни музлатгичнинг юқори токчасида сақланг.

Сабзавот ва меваларни битта бўлинмада сақлаш

Биринчи қутига этиленни (пишган мева ва сабзавотлардан пайдо бўладиган газ) тезроқ чиқарадиган маҳсулотларни қўйинг. Масалан, помидор, нок ва олхўри. Бошқа қутида бу газни камроқ чиқарадиганлар: бодринг, сабзи, картошка, салат ва олма.

Кўкатларни қаерга жойлаймиз

Агар кўкатларни музлатгичга қўйишдан олдин яхшилаб қуритмасангиз, улар тез фурсатда ёрқин гулдасталардан “латта”га айланади. Уларни қоғоз сочиқларга ўранг ва яхшилаб қуритинг. Бу кўкатни янгидек сақлайди.

Музлатгичдаги нон

Нон бошқа қандолатлар каби иссиқ жойларда сақланади. Агарда нонни кейинроқ истеъмол қилмоқчи бўлсангиз, уни бўлакларга бўлишдан олдин музлатгичга қўйинг. Шунда нон қотиб қолмайди ва моғорламайди.

Меваларни ювиш

Яқин соатларда истеъмол қилишни хоҳламасангиз, резаворлар ювилмаслиги керак. Агар бу маҳсулотлар музлатгичда ҳўл ҳолатда қолдирилса, тезда бўтқага айланади, уларни фақат музлатиш мумкин.

Музлатгичдаги гўшт

Хона ҳароратидаги қийма гўштни дарҳол пишириш ёки музлатиб қўйган маъқул. Иссиқлик билан ишлов берилмаса ёки музлатилмаса, бактериялар гўштда тезда кўпаяди.

Маслаҳатлар диетология соҳасидаги олимларнинг тадқиқотларига асосланган. Шунинг учун маҳсулотлардан узоқроқ фойдаланиш учун уларни тўғри шароитларда сақланг!


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сифати узоқ вақт бузилмаслиги учун озиқ-овқат маҳсулотларини қандай сақлаш керак?