Таниқли инглиз сиёсатдони Черчилл доим қуйидагича тилак билдирган: “Мен сизга соғлик ёки бойлик ўрнига, фақатгина омад тилашни афзал кўраман. Доим омадингизни берсин!
Ўйлаб кўринг, ахир, ТИТАНИК кемасидагиларнинг аксари бойлар ва соғлом одамлар эмасмиди? Аммо улар орасидан айримларига омад кулиб боққан ва айнан омадлилар омон қолишган."
Омад бор нарса - Худо назаридан қўймасин ёки паноҳида асрасин мазмунидаги дуоларнинг ижобати ҳам омаддир. Эҳтимол эшитгандирсиз, бир йирик компания раҳбари бир куни биринчи марта ўғлини болалар боғчасига олиб боришга қарор қилган. Ана шу туфайли ишга ўз вақтида бора олмай, Нью - Йоркдаги 11 сентябрь ҳужумидан омон қолган.
Яна бир йигит ширинлик дўконига кириб ўтиши зарурлиги боис бу ҳужумдан жони омон қолган.
Бир аёл эса ҳар тонг уйғотувчи қўнғироқ 11 сентябрь куни ишламагани оқибатида омон қолган.
Бошқа кимдир ўша тонгда Нью - Жерси шоссеси йўлидаги тирбандликда қолгани туфайли бугун яшаб юрибди.
Бошқасининг айтишича, у ўша куни доим чиқадиган автобусни ўтказиб юборган.
Бир аёлнинг эса нонушта маҳали кўйлагига қаҳва сачраган. Бошқа кийимни ҳозирлагунига қадар вақт керак эди.
Кимнингдир ўша тонг ҳар куни тонгда ишлаб кетадиган машинаси ўт олмаган, кимдир боласи билан ёки бошқа ташвишлар билан андармон бўлиб, яна кимгадир такси ўз вақтида келмагани сабабли офисга бора олмаган.
Ҳаммасидан ҳам таъсирлироғи - эрталаб янги туфли олган ва янги туфли оёғини қадоқ қилгани боис, шифо излаб дорихонага кирган ҳамда айнан шу туфайли омон қолган кишининг тақдиридир. Янги туфли унинг оёғига тор келгани учун ҳам у ҳозир тирик.
Энди ҳар гал тирбандликда қолиб кетсангиз, лифтни кутиб қолсангиз ёки кутилмаган бошқа бирор кору ҳол содир бўлса, яхшиликдан умидвор бўлинг. Эҳтимол омадингиз келиб, бу сизнинг фойдангизга бўлаётгандир. Кимнидир кутиб қолиш, кимнингдир қўнғироғингизга жавоб бермаслиги, кундалик ташвиш ва одамлар, бажарилмаган ваъдалар кайфиятингизга таъсир қилмасин. Бунда ҳам яхшилик бордир.
Худойим чевар -- унинг хоҳишлари ортида бирор ҳикмат ётган бўлади. Бунинг орқасида сизнинг омадингиз ётган бўлса, ажаб эмас.