
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар