18:15 / 16.04.2023
284

Теридаги пигмент доғлардан қандай тез ва самарали халос бўлиш мумкин?

Теридаги пигмент доғлардан қандай тез ва самарали халос бўлиш мумкин?

Пигмент доғлар ташқи кўринишга таъсир қиладиган нохуш муаммо. Уларнинг юз ва тана терисида пайдо бўлиши баъзан организмдаги жиддий носозликларни кўрсатади. Аммо кўпинча бу соғлиқ учун хавф туғдирмайдиган эстетик нуқсондир. Пигмент доғлардан салонда ёки уй шароитида турли усуллар билан халос бўлиш мумкин.

Организм вақт ўтиши билан чарчайди, токсинлар буйрак, жигар, ўпка ва ичаклар томонидан тўлиқ чиқариб юборилмайди. Детоксификация функциялари тери томонидан амалга оширилади ва қатор омиллар таъсирида гиперпигментация пайдо бўлади.

Пигментация турли ёшда ҳар хил сабабларга кўра ҳосил бўлади:

  • Генетик мойиллик;
  • Ҳомиладорлик даврида гормонал номутаносиблик, гормонал контрацептив воситалардан узоқ муддат фойдаланиш, менопауза;
  • Қуёш нурларининг таъсирида узоқ вақт қолиш, қорайиш;
  • PP ва C витаминлари етишмаслигидан келиб чиқадиган авитаминоз;
  • Жигар касалликлари;
  • Ошқозон-ичак трактининг патологиялари;
  • Эндокрин касалликлар;
  • Сифати паст бўлган косметика маҳсулотларидан фойдаланиш;
  • Пилинг пайтида терининг механик шикастланиши;
  • Антибиотикларни қабул қилиш.

Агар доимий натижага эришмоқчи бўлсангиз, уларнинг пайдо бўлиш сабабларини бартараф этишингиз керак.

Пигмент доғлардан қандай қутилиш мумкин?

Пигмент доғлари пайдо бўлишига олиб келган сабабга қараб пигментация билан курашиш усулларини танлаш керак.

Бирор ёрдамчи усулни танлашдан олдин шифокорга ташриф буюриб, улар нима учун пайдо бўлганини ва улар қанчалик хавфсиз эканини аниқлаб олишингиз зарур. Асосий касалликни даволашингиз ёки қўшимча витаминлар қабул қилишингиз олишингиз керак бўлиши мумкин.

Фармацевтик препаратлар пигментацияни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради:

  • Терига ёрқинлик берувчи кремлар;
  • Оқартирувчи мазлар;
  • Водород перикс эритмаси.

Уларни қўллаш камида 2-4 ҳафта давом эттириш лозим, йўқса пигментация қайтадан янгиланиши эҳтимоли юқори.

Шунингдек, косметолог муолажалари ёрдамида пигментациядан самарали ва тез халос бўлиш мумкин:

  • Фототерапия — лазер билан қайта тиклаш;
  • Ультратовуш ёрдамида пилинг;
  • Мевали кислоталар билан кимёвий пилинг;
  • Криоапликация — суюқ азот билан ёқиш;
  • Дермабразия — терини махсус чўтка билан тозалаш;
  • Мезотерапия — C витамини билан коктейллар терини ҳолатини яхшилаш учун ишлатилади.

Керакли муолажа ва уларнинг сони мутахассис томонидан терини текшириш натижаларига кўра ва қарши кўрсатмаларни инобатга олган ҳолда танланади. Бундай муолажаларнинг натижаси сезиларли ва анча барқарордир. Бу пигмент доғлардан халос бўлишнинг энг яхши усули ҳисобланади.

Уй шароитида юздаги пигмент доғлардан халос бўлиш

Натижани сақлаб қолиш, терини оқартириш учун халқона рецептлар — настойка, лосьон, ниқоб ва компресслардан фойдаланиш мумкин.

Терига жило беради

  • Мева, резаворлар ва сабзавотларнинг шарбатлари ва мағзидан қилинган ниқоблар — лимон, ўрик, грейфурт, олма, киви, тарвуз, қовун, қалампир, бодринг, пиёз, хрен, картошка, қизил ва қора смородина, асал, хамиртуруш, сут, қаймоқ, кепак билан биргаликда аралаштирилади.
  • Кастор ёғи. Эффект кузатилмагунча ҳар куни кечаси пигментация жойларига суртиш тавсия этилади.
  • Ферментланган сут маҳсулотларидан ниқоблар — сметана, йогурт, творог. 20-30 дақиқа давомида ўзи қўлланилиши ёки 1: 1 нисбатда лимон шарбати, тўғралган петрушка билан аралаштирилиши мумкин. Бу ниқобни ҳафтада 3-4 марта қўллаш тавсия этилади.
  • Водород перикс ва аммиак (ҳар бири 10 томчи) билан творог (1 ош қошиқ) ниқоби. Ҳафтада 3-4 марта суртиш лозим.
  • Оқ ва кўк глина ниқоблар. Бу маҳсулотни дорихонада ёки косметика дўконларида сотиб олишингиз мумкин. Кукунни илиқ сув билан хамирга ўхшаш қуюқликка келгунча аралаштириш, ҳафтасига 2-3 марта тозаланган терига суртиш керак. Ушбу ниқоб фақат ёғли ёки аралаш юз терисига тавсия этилади.
  • Бадяга ва водород перикс ниқоби. Бир қошиқ бадяга кукуни, 10 томчи 3 фоизли водород периксни илиқ сув билан хамирга ўхшаш қуюқлик ҳосил бўлгунча аралаштириб, ҳафтасига 2 марта 20 дақиқа давомида ортиқча пигментация жойларига суртилади. Қуруқ тери учун 1 чой қошиқ зайтун мойи қўшилиши тавсия этилади.
  • Терини 1:10 нисбатда сув билан суюлтирилган лимон шарбати ёки лимонли муз кублари билан артиб олиш;
  • Асал ва лимондан компресслар. Ҳар бир компонентдан 2 чой қошиқ аралаштирилади ва ҳафтасига 2-3 марта муаммоли жойларга қўлланилади.

Пигментациянинг аста-секин йўқолиши камида 2-3 ҳафта давомида халқона усуллардан мунтазам фойдаланиш билан намоён бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Теридаги пигмент доғлардан қандай тез ва самарали халос бўлиш мумкин?