
Вюрцбург университети ва Ноттинҳэм-Трент университети мутахассислари янги тадқиқот ўтказишди. Унга кўра сўроқ қилинганларнинг 29 фоизи учун смартфон ота-она ва яқин дўстларидан муҳимроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақида "Каспийский лабараторияси"нинг блогида маълум қилинган, дейилади "Кун" нашрида.
37,4 фоиз респондентлар смартфон улар учун яқин дўстларидек муҳим аҳамият касб этишини тан олишган. Мобил қурилманинг фақат зарур пайтларда кераклигини тадқиқотнинг 16,7 фоиз иштирокчилари қайд этишган.
Сўров қатнашчиларининг 1,1 фоизи смартфонни "ҳаётдаги энг муҳим нарса" деб тан олишган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар