17:17 / 03.05.2023
87

Ижтимоий тармоқларда ўтириш одатини мутолаа завқига қандай қилиб ўзгартирса бўлади?

Ижтимоий тармоқларда ўтириш одатини мутолаа завқига қандай қилиб ўзгартирса бўлади?

Сизда ижтимоий тармоқларни доимий текшириб туриш одат бор. Уларни атиги беш дақиқа олдин кўздан кечирган бўлсангиз ҳам барибир. Бу шундай ишлайди: қўзғатувчи ҳис (зерикиш ёки ташвиш) сизни ижтимоий тармоқларга ўтиш (ҳаракат)га ундайди. Янги шарҳлар ёки ёқтиришлар (лайклар)нинг пайдо бўлиши “мукофот”дир. Дўстларнинг хабарлари ва фотосуратлари — ҳиссий иштирок бунинг натижасида сиз қайта-қайта тармоққа қайтасиз.

Бу зарарли одатни яхшисига алмаштириб, кўпроқ ўқишни бошлашингизга ёрдам берадиган учта қадам.

  • Қаршиликни камайтиринг. Ижтимоий тармоқлардаги постларни ўқишдек китоб ўқишдан завқ олишимиз психологик жиҳатдан қийинроқ. Китобни очганимизда қандайдир катта мажбуриятни ўз зиммамизга оламиз, чунки бу узоқ ва уни ўқишга ҳам кўп вақт кетади. Аммо ўзингизни кўндиришингиз мумкин. Бунинг учун ўзингизга кичик қисмларда китоб ўқишга рухсат беринг.
  • Қўзғатувчи сабабни алмаштиринг. Ҳар сафар ижтимоий тармоқларни текшириш истаги пайдо бўлганда китобни қўлга олинг. Янги бошланувчилар учун босма китоб яхшироқдир. Электрон қурилмада ўқиш пайтида жуда кўп чалғитувчи сигналлар бўлиши мумкин. Агар телефонингиздан ўқишга тўғри келса, барча ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар кўринмас режимга ўтказинг. Китоб иловаларини эса смартфон экранида кўз тушадиган қилиб жойланг.
  • Фаолиятни ўзгартиринг. Мутолаа қилинг! Керакли саҳифани очинг ва ўқишни бошланг. Китобни мажбурият деган фикрдан халос бўлишга ҳаракат қилинг. Дастлаб қисқа бўлимларга эга бўлган китобдан бошланг.

Ушбу режага камида бир ҳафта мунтазам равишда риоя қилинг. Шунда китоб ўқишга бўлган муносабатингиз ўзгара бошлайди. Шунда телефонингизга эмас, балки китоб мутолаасини одат қиласиз ва буни ўзингиз ҳам сезасиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ижтимоий тармоқларда ўтириш одатини мутолаа завқига қандай қилиб ўзгартирса бўлади?