Аксар витамин ва минераллар ташқи кўринишга ижобий таъсир кўрсатади ва соч ўсишини тезлаштиришга ёрдам беради. Бироқ айнан қуйидаги 3 та витамин соч фолликулаларига зиён келтиради.
Умуман олганда соч тўкилиши диетада зарур микроэлементларнинг етишмаслигидан далолат беради. Витамин комплексларини ичишни бошлаш муаммони минималлаштиради — биотин, фолий кислотаси ва бошқа B витаминлари, айниқса, соч толалари учун фойдали деб ҳисобланади.
Албатта, мултивитаминли қўшимчалар — камчиликларни бартараф этиш ва соғлиқни яхшилашнинг энг осон йўли. Шунга қарамай баъзи микроэлементларнинг ҳаддан ташқари ортиқча бўлган дозаси уларнинг етишмаслигидан кўра хавфлироқ эканлигини унутманг.
Аллергия реакцияси ва ошқозондаги ноқулайлик билан бирга, ҳатто кучли соч тўкилишини бошдан кечиришингиз мумкин.
А витамини
А витамини иммунитет ва тери ҳолати учун зарурдир. Бироқ доза ошириб юборилганда соч учун кўплаб ён таъсирлари бор. Шу тариқа А витамини туфайли соч фолликулалари “уйқу” босқичига ўтади ва нормал ўсишни тўхтатади.
Ҳар қайси одам учун А витаминининг тавсия этилган дозаси индивидуал равишда ҳисобланади аммо ўртача қийматлар тахминан қуйидагича: эркаклар учун 900 мкг ва аёллар учун 700 мкг. А витамини юқори бўлган овқатларни истеъмол қилишдан қўрқманг: шу тарзда А витамини организмда хавфсиз сўрилади. Аммо микроэлемент билан бирга қабул қилинадиган қўшимчаларнинг таркибига алоҳида эътибор бериш керак.
Селен
Селен қалқонсимон без функцияси ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Аммо агар унинг тавсия этилган суткалик дозаси 55 микрограмдан мунтазам ва сезиларли даражада ошиб кетсангиз, муаммога дуч келишингиз аниқ.
Ушбу минерални ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш соч фолликулаларининг шикастланишига олиб келади ва соч ўсиши учун масъул бўлган генларга таъсир қилади. Бундан ташқари, селеннинг ортиқча миқдоридан соч ва тирноқлар мўртлашуви кузатилади.
E витамини
Бу витамин гўзаллик манбаи бўлган қўшимчалар гуруҳига киради, айниқса, соч илдизлари учун ниҳоятда зарур. Ҳаммаси яна унинг дозасига боғлиқ. Кунига 15 микрограмдан ортиқ E витамини қабул қилинмаслиги лозим. Ушбу тавсияни мунтазам равишда ошириб юбориш акс таъсирга олиб келиши мумкин ва бу билан сочлар секинроқ ўсади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг