Лимон витаминлар омборидир: бу ҳақда ҳамма болалигидан билади. Аммо уни ҳар куни истеъмол қилиш мумкинми, мумкин бўлса, меъёрдан ошириб юбормаслик учун қандай қоидаларга риоя қилиш керак, деган саволларга қуйида батафсил жавоб оласиз.
Лимоннинг фойдалари
Цитрус меваларида кўп миқдорда C витамини мавжуд. Лимон ҳам бундан мустасно эмас. Бу мевадаги витамин барқарор, яъни қайноқ сувда бузилмайди. Бундан келиб чиқадики, бир тилим оддий лимон қўшилган иссиқ чой ичсангиз ҳам сеҳрли витамин организмга тўлиқ кириб боради.
Мева суви ва пулпасида жуда кўп лимон кислотаси, пектин ва шакар мавжуд. Лимонда кўп миқдорда темир, мис, калсий ва бошқа минераллар мавжуд. Шунингдек, бу мевадаги А, бета-каротин, алфа-каротин ва Э витаминлари аёллар учун ёшлик ва гўзалликни сақлаб қолишдаги чексиз курашда таниқли ёрдамчилардир.
Лимон мия фаолиятини яхшилайди, саратон ва инсулт хавфини камайтиради, зарарли холестерин ҳосил бўлишининг олдини олади, капилляр томир деворларни ва суяк тўқимасини мустаҳкамлайди, остеопороз ривожланишига йўл қўймайди.
Бундан ташқари, бу цитрус метаболизмни ва токсинларни йўқ қилишни тезлаштиради, ошқозон-ичак трактининг фаолиятини яхшилайди ва терини том маънода ўзгартиради: унга жило беради ва ёғ ишлаб чиқаришни камайтиради, бу айниқса ёғли тери эгалари учун муҳимдир.
Лимоннинг зарари
Фойдаларнинг чексиз рўйхатига қарамай, лимон салбий реакцияларни келтириб чиқариши мумкин. У тиш эмалига зарар етказади, шунинг учун истеъмолдан сўнг шифокорлар оғизни чайиш ёки тишларини ювишни тавсия қиладилар.
Лимон кучли аллерген бўлиб, ушбу маҳсулотга жиддий сезувчанлиги бўлган одамларга тавсия этилмайди ва шакар миқдори юқори бўлгани боис диабетга чалинганлар ҳам эҳтиёт бўлишлари керак. Ошқозон ярасида лимон эрозияни кучайтириши мумкин, кўпинча лимонни севиб еювчилар энтерит ва колитнинг кучайишидан шикоят қиладилар.
Лимонни ҳар куни ейиш мумкинми?
Шифокорлар ва диетологлар лимонга “таяниб қолишни” тавсия этмайдилар: гипервитаминоз билан оғришингиз ва юқорида баён этилган бир қатор бошқа муаммоларга дуч келишингиз мумкин.
Аммо кунига 2-3 тилим лимон фақат фойда келтиради. Сурункали касалликлар ёки ошқозон-ичак касалликларининг кучайиши кузатилмаса, ҳар куни лимонли сув ичсангиз бўлади.
Эрталаб оч қоринга овқатдан ярим соат олдин лимонли илиқ сув ичинг: бу билан сиз эрталабки шишдан қутиласиз, кун давомида тетиклик энергиясини оласиз ва ишлаш самарадорлиги сезиларли даражада ошади. Ушбу оддий ичимликни мунтазам истеъмол қилиш қон ва қон томирларини тозалашга ёрдам беради, метаболизмни тезлаштиради, яъни ёғ захиралари ниҳоят қўшимча ҳаракатларсиз сарфланишни бошлайди.
Аммо яна бир нарса муҳимроқ: бу билан иммунитетингизни мустаҳкамлайсиз, вирусни юқтириб олган бўлсангиз ҳам тезроқ тузалиб кетасиз.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг