Ҳар куни организмга тузатиб бўлмас зарар етказамиз. Қандай қилиб? Эҳтимол, сиз буни пайқамайсиз ҳам. Кечки пайтга бориб ҳолсиз бўлиб қолсангиз, сабабини билиш учун кундалик одатларингизни қайта кўриб чиқишингиз керак. Борди-ю, ўзингизни жисмоний зўриқтирмаган бўлсангиз ҳам ҳолсизлик туйсангиз, бу нормал ҳолат. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда қуйидаги ҳаракатларни қилган бўлишингиз мумкин.
Стресс
Стресс — ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Хоҳлайсизми ёки йўқми, у бизда доим такрорланиб туради. Ундан қанча қочишга уринмайлик, барибир ҳужум қилаверади. Натижада ҳаддан ташқари зўриқиш охир-оқибат чарчашга айланади, бу нафақат чарчоқ ва ҳеч нарса қилишни истамаслик, балки иммунитетнинг пасайишига олиб келади. Бу эса турли касалликларнинг осонлик билан ривожланишига туртки беради.
Оғриқ қолдирувчи дори-дармонлар
Кўпчилик стресснинг таъсирини оғриқ қолдирувчи воситалар билан даволашга ҳаракат қилади. Уларга ўрганиб қолиш жуда осон, аммо бундай дорилардан ёрдам кутмаслик керак. Вақт ўтиши билан организмда ушбу дориларга қаршилик пайдо бўлади, одам таъсир кучи сезиларли бўлиши учун дозани оширади ва бу кўплаб органларга юкни оширади. Эртами-кечми бундай таблеткаларни севувчилар ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммоларга дуч келишлари аниқ. Оғриқ қолдирувчи воситаларни анча фойдали ва тежамкор усулга алмаштириш лозим ва бу медитациядир.
Ортиқча овқатланиш
Агар сиз ўз дардларини ейиш орқали унутадиганлар тоифасидан бўлсангиз, кун келиб сизда ортиқча овқатланишга мойиллик пайдо бўлади. Бу нафақат нозик қоматни йўқотишга, балки юрак-қон томир касалликларига, шунингдек, диабетга олиб келади. Агар сиз ҳали ҳам озиқ-овқатга суянишни тўхтата олмасангиз, унда ҳеч бўлмаганда уни фойдали озиқ-овқатлар билан алмаштиришга ҳаракат қилинг ва калорияларни ҳисоблашда дангаса бўлманг.
Сув ичмаслик
Сув ҳақида унутманг. Бу нафақат теримизнинг гўзаллиги, балки бутун организмнинг саломатлиги учун жуда муҳимдир. Сув танқислиги билан одам, шубҳасиз, доимий чарчоқ ва асабийлашишни бошдан кечира бошлайди. Организмни соғлом сақлаш учун ҳар куни етарли миқдорда суюқлик ичиш (фақат газсиз тоза сув) ниҳоятда зарур.
Гаджетлар
Компьютерда ишлаш кўпчилигимиз учун ҳаётнинг ажралмас қисмидир. Аммо бу саломатлигимизга нечоғли зарар етказади! Биринчи галда кўз мониторга тушади. Баъзилар бу ҳақда олдиндан қайғуриб, махсус томчилар ва кўзойнаклар сотиб олишади. Аммо клавиатура устидаги қўлларнинг нотўғри ҳолати ҳақида нима дейиш мумкин? Тан олинг, вазифалар кетма-кетлигида буни назорат қилиш деярли имконсиз. Вақт ўтиши билан нозик моторика қобилиятлари ёмонлаша бошлайди, қўлларнинг уйқучанлиги ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлади. Шу боис компьютерда узоқ ишлайдиганларга иш вақтида танаффус қилишлари тавсия этилади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг