00:23 / 08.06.2023
412

Шифокор қаришни секинлатишнинг осон йўлини айтди

Шифокор қаришни секинлатишнинг осон йўлини айтди

Глисемик юки паст бўлган овқатлар қаришни секинлаштиради. Бу ҳақда диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург маълум қилди, дея ёзади «Московский комсомолец».

Мутахассиснинг фикрича, бундай озиқ-овқатлар инсоннинг ташқи кўриниши ва унинг фаровонлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, саратон хавфини камайтиради.

Шифокор рационга кўпроқ хун толасини, шу жумладан кепакли нон, гречка ва бошқа донларни киритишни тавсия қилди (улар қайнатилиб истеъмол қилинмаслиги керак).

Гинзбург, шунингдек, мунтазам равишда сабзавот, ёввойи резаворлар, балиқ, ёнғоқлар, занжабил, дуккаклиларни истеъмол қилишни маслаҳат берди.

Шу билан бирга, шакар истеъмолини имкон қадар чеклаш ва асосий озиқ-овқат сифатида оқ нон, гуруч ва картошкадан воз кечиш керак, дея хулоса қилди шифокор.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокор қаришни секинлатишнинг осон йўлини айтди