18:30 / 10.06.2023
278

Сариёғ қай усулда истеъмол қилинганда организм учун хавфли?

Фото: The Voice Mag

Кўпчилик қандолат маҳсулотлари ва пишириқларда маргарин-у, транс ёғлардан воз кечиб, улар орасида сариёғга ўхшаш маҳсулотларни фойдали деб билишади. Аслида, пишириш жараёнида сариёғнинг фойдаси йўқолиб кетади, деб ёзмоқда The Voice Mag нашри.

Сариёғни панацея деб ҳисоблашга одатланганмиз ва пиширилган маҳсулотларнинг ёқимсиз таъми ёки тузилиши учун унинг таркибидаги маргарин айбдор саналган.

Дарҳақиқат, сариёғ билан тайёрланган печенье, булочка ва бошқа мазали маҳсулотлар организм учун хавфсизроқ эмас. Фақатгина шакар ва калорияларнинг юқори миқдори ягона зарарли омил ҳисобланмайди. Сариёғда кўп миқдорда тўйинган ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, улар қонда холестерин даражасининг ортишига сабаб бўлади ва юрак хасталиги хавфини оширади.

Бундан ташқари, яна бир муҳим нюанс бор: сариёғдан фойдаланиш ҳароратининг чегараси 120 °C, хамир овқатлар эса t~180–200 °C да тайёрланади. Бу ҳароратда ёғ кансерогенга айлана бошлайди.

Бироқ бу сариёғ қўшиб тайёрланган пишириқларни диетадан бутунлай чиқариб ташлаш керак, дегани эмас. Албатта, совуқ ҳолда истеъмол қилинган сариёғ фойдалидир: унинг таркибида организм саломатлиги учун муҳим бўлган А, D, E ва К витаминлари мавжуд. Аммо бунинг сири — маҳсулотни меъёр билан тановул қилишдир. Ҳеч ким ҳафтанинг сўнгида тонгни ҳозиргина печдан чиққан мазали круасан билан бошлашни тақиқламайди. Аксинча, ҳар куни эрталаб бу одат тусига кирмаслиги муҳимдир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сариёғ қай усулда истеъмол қилинганда организм учун хавфли?