22:03 / 18.06.2023
175

Хавфсиз ошхона: ҳар йили у ерда янгиланиши керак бўлган 5 та нарса

Хавфсиз ошхона: ҳар йили у ерда янгиланиши керак бўлган 5 та нарса

Ҳар йили янгиланиши керак бўлган бир нечта ошхона буюмлари мавжуд. Шу йўл билан нохуш оқибатларнинг олдини оласиз, деб ёзади Marie Claire нашри.

Ошхона уйдаги энг муҳим жойлардан биридир. Бу нафақат шинам ва қулай, балки иложи борича тоза шу билан бирга хавфсиз бўлиши керак. Мутахассислар кўпинча эътиборимиздан четда қолган нарсаларни эслатиб туради. Мисол учун идишларни ювиш учун шимгични ҳар ҳафта ўзгартириш ёки музлаткичнинг юқори қисмини чангдан тозалаш кераклиги каби.

Деворни ранглаш

Фото: Marie Claire

Бундан олдин, албатта, сиртдан барча қораланган ва деворга ёпишиб қолган майда нарсаларни олиб ташлаш учун умумий тозалашни амалга ошириш керак. Хонани қайта таъмирлаш ва бўёқнинг намликка чидамлилигини сақлаб туриш учун ҳар йили ёки тез-тез деворларни янгилаб туриш лозим.

Стол усти

Фото: Marie Claire

Ошхонанинг асосий ишчи юзаси стол усти ҳисобланади. Бир йил ичида унинг ташқи кўриниши сезиларли даражада ёмонлашиши ажабланарли эмас. Ёриқлар, чизиқлар, тирналишлар — буларнинг барчаси ошхонанинг умумий кўринишига таъсир қилади, шунинг учун биринчи навбатда стол устини янгилаган маъқул.

Пардалар

Фото: Marie Claire

Бир йил давомида нимадир мунтазам қайнатилган ва қовурилган хонада ҳар қандай мато, албатта, ҳар хил ҳидларни ўзига сингдирган латтага айланади. Ва бу ифлосланишни энди ювиб бўлмайди. Шунинг учун идеал вариант ошхонанинг умумий кўринишини стол юзаси, пардалар ва ошхона анжомлари билан ҳар йили янгилашдир.

Ошхона анжомлари

Фото: Marie Claire

Тахтакачлар, чўмич ва чўткалар, сочиқлар, шунингдек, бошқа тўқимачилик буюмлари ҳамда барча ёпишмайдиган юзалар йилига камида бир марта янгиланиши керак. Ушбу маҳсулотлар бизнинг севимли нарсаларимиздан биридир, чунки бундай харидлар доимо хурсанд қилади.

Мебел қопламаси

Фото: Marie Claire

Ошхонадаги ҳар қандай тўқимачилик буюмлари каби мебел қопламаси хонадаги ҳидларнинг контцентрацияси ва юқори намлик туфайли оҳорини йўқотади. Иложи бўлса, йилига бир марта қопламаларни қайта янгилаш ёки алмаштиришни амалга ошириш керак.

Хонани вентиляция қилишни унутманг, ҳўл идишлар ва пичоқларни ёпиқ шкафларга қўйманг, синган ёки кир нарса-буюмларни йиғманг. Овқатларингиз ҳар доим хавфсиз ва ёқимли бўлиши учун дарҳол ошхона майдонини ўзининг қулай ва тоза ҳолатига келтирган маъқул.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хавфсиз ошхона: ҳар йили у ерда янгиланиши керак бўлган 5 та нарса