16:30 / 29.06.2023
49

Ота-оналар билиши зарур: Ўйинчоқларни қандай тозалаш керак?

Фото: Lifehacker

Юмшоқ, пластик, электрон — ҳар бир ўйинчоқ ўзига хос ёндашувга муҳтож. Болалар севимли ўйинчоғидан кеча-ю кундуз ажрала олмайди. Улар ўйинчоқни ўйнайди ва у билан бирга ухлашади, оғзига солади, ерга ташлайди. Оқибатда, янги ўйинчоқнинг ташқи кўриниши тезда эскиради, шунингдек, чанг, бактериялар ва баъзан моғор босади.

Турли маҳсулотларнинг хавфсизлигини синовдан ўтказувчи Good Housekeeping Institute лабораторияси мутахассислари ўйинчоқлар тоза ва хавфсиз бўлиб қолиши учун уларни қандай сақлаш кераклигини айтиб берди.

Ўйинчоқларни неча марта тозалаш керак?

Буларнинг барчаси фарзандингиз улар билан қанча ўйнашига боғлиқ. Умумий қоидалар:

  • Каучук ва қаттиқ пластик ўйинчоқларни тозалаш осон. Агар улар ҳар куни ишлатилса, ҳафтада бир марта тозалаш ва дезинфекция қилиш керак.
  • Бола ухлаганда ҳам ўзи билан олиб ётадиган ва тез-тез ўйнайдиган юмшоқ ўйинчоқлар ҳафтада бир марта кир ювиш машинасида ювилиши керак. Қолганларини ҳар икки ҳафтада бир марта ювса бўлади. Ювиб бўлмайдиганлари ҳақида кейинроқ батафсил билиб оласиз.
  • Электрон ўйинчоқларни ҳафтада бир марта дезинфекцияли салфетка билан артиб олинг.
  • Кўп оғизга олинадиган ва ерга ташланадиган кичик ўйинчоқлар алоҳида эътибор талаб қилади. Уларни ҳар куни ёки кунора ювинг.

Унутманг: бола касал бўлганда ўйинчоқларни тез-тез тозалаш керак. Соғайгандан сўнг уларни яна дезинфекция қилинг.

Ўйинчоқларни сирка билан дезинфекция қилиш мумкинми?

Йўқ. Сирка уйни тозалаш учун ажойиб восита ва у баъзи бактерияларни ўлдиради. Лекин махсус дезинфекциялаш воситалари каби кучли эмас. Ўйинчоқларни совун билан ювган яхши.

Турли материаллардан ясалган ўйинчоқларни қандай қилиб тоза сақлаш керак?

Пластик ўйинчоқлар

Фото: Google image

Бир қисмли пластик ўйинчоқлар, жумладан, лего ўйинчоқлари, қурилиш блоклари оддийгина совунли сув билан ювилиши мумкин. Бунинг энг осон йўли — идиш ювиш машинасидир. Катта ўйинчоқларни идиш-товоқ саватига юборинг ва биринчи навбатда кичикларини тўрли қопга солинг, шунда улар жиҳоз бўйлаб тарқалиб кетмайди. Оддий ювиш ва қуритиш циклини бажаринг.

Ювишдан кейин улар дезинфекция қилиниши керак. Бунинг учун учта усул мавжуд:

  • махсус дезинфекцияли салфеткалар;
  • 3 фоизли водород перикс эритмасида намланган латта;
  • хлорли оқартиргичнинг сувли аралашмаси (1 литр сувга 30 мл оқартирувчи).

Ушбу дезинфекциялаш усулларининг барчаси бола учун хавфсиз бўлса-да, ўйинчоқларни қуритгандан кейин сув билан ювган маъқул. Бу ҳар қандай тозалаш воситаси қолдиқларини олиб ташлайди.

Энг катта қийинчилик ҳаммомдаги ўйинчоқларидан келиб чиқади. Энг катта қийинчилик ҳаммомдаги ўйинчоқлардан келиб чиқади. Уларда тешиклар бор ва агар сув ичкарида қолса, моғор пайдо бўлиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун уларни фойдалангандан кейин кучли силкитиб, иложи борича кўпроқ сувни сиқиб олинг, кейин қуритинг. Агар ҳали ҳам ичидаги моғорни сезсангиз, ўйинчоқни ташлаб юборган яхшироқ.

Юмшоқ ўйинчоқлар

Фото: Google image

Улар, одатда, кир ювиш машинасида ҳеч қандай муаммосиз ювилади. Кўп ўйинчоқлар ёрлиғида кўрсатмалар мавжуд, шунинг учун ишлаб чиқарувчи қайси ҳароратни тавсия қилишини текширинг. Бунда ҳам умумий қоидалар мавжуд.

  • Тугмалар ва бошқа кичик қисмлар маҳкам ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар тешиклар бўлса, уларни тикиб қўйинг.
  • Ўйинчоқларни ёстиқ жилдга ёки махсус кир ювиш қопига жойлаштиринг.
  • Паст ҳарорат, секин айланиш созламаларини танланг. Одатдагидан камроқ кукун солинг.
  • Агар машинангизда қуритиш режими бўлса, ўйинчоқларни тўғридан тўғри ёстиқ жилдда қуритинг. Ёки фендан фойдаланинг: ўйинчоқни дастлаб нам бўлгунча салқин ҳавода, сўнгра ўртача иссиқликда қуритинг.

Юмшоқ ўйинчоқларни батареялар, металл қисмлар ёки товуш чиқарадиган нарсалар билан ювманг, чунки сув уларга зарар етказиши мумкин. Пахмоқлари тўкиладиган ўйинчоқларга ҳам эҳтиёт бўлинг. Текшириш учун матога бир оз сув қуйинг ва қоғоз сочиқ билан артиб олинг. Агар унда ўйинчоқ пахмоқлари бўлса, ўйинчоқни қолганлари билан бирга кир ювиш машинасида ювманг.

Агар ўйинчоқ, айниқса, эҳтиёткорликни талаб қилса, қуйидагиларни бажаринг:

  • матони илиқ совунли сувда намланг ва буюм юзасига суринг;
  • кейин тоза сувда намланган мато билан артиб олинг;
  • ўйинчоқни қуритинг (ёки жараённи тезлаштириш учун фен ишлатинг);
  • зарарли бактериялар, чанг каналари ва бошқа аллергенлардан халос бўлиш учун буғли тозалагичдан фойдаланинг, кейин мебел чангюткич ёрдамида чангни яхшилаб тортиб олинг.

Электрон ўйинчоқлар

Фото: Google image

Бундай ўйинчоқларни тозалашдан олдин уларни электр тармоғидан узинг ёки батареяларни чиқариб олинг (батарея бўлинмасини қопқоқ билан ёпишни унутманг). Кейин:

  • Матони илиқ совунли сувда намланг ва яхшилаб сиқиб олинг. Чанг ва бошқа кирларни тозалаш учун ўйинчоқни артиб олинг.
  • Айниқса, тугмалар атрофини эҳтиёткорлик билан артинг, турли қаватлар ва бошқа шунга ўхшаш жойлар бўйлаб боринг. Сув ичкарига кирмаслиги учун эҳтиёт бўлинг.
  • Тоза нам мато билан артиб олинг.
  • Бактериялардан қутулиш учун сиртни дезинфекцияловчи ёки спиртли салфетка билан артиб олинг. Агар бола одатдагидек ўйинчоқни оғзига солиб қўйса, уни яна нам мато билан яхшилаб артинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ота-оналар билиши зарур: Ўйинчоқларни қандай тозалаш керак?