16:09 / 05.07.2023
171

Диетада бўлсангиз, унутинг: юқори калорияга эга мевалар

Фото: “Лиса.ру”

Мевалар ҳар доим парҳез билан уйғунлаштирилади. Ҳаммага уларнинг калорияси камдек туюлади ва вазн йўқотаётганда, уларни ширинликлар билан алмаштириб, хоҳлаганча ейишингиз мумкин. Йўқ, бундай эмас. Баъзи мевалар жуда юқори калорияли бўлиб, улар озишга ёрдам бермайди.

Семиришни истасангиз, бу мевалар хавфсиздир. Аммо диета вақтида уларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Гарчи улар ниҳоятда фойдали бўлса-да, борди-ю, озаётган бўлсангиз, бу меваларнинг сонини чекланг, деб ёзади Лиса нашри.

Хурмо

Хурмо миснинг ажойиб манбаси ва калий, магний, марганец ва B6 витаминига бой.

Фото: “Лиса.ру”

Тўрт дона хурмо ёки тахминан 100 граммлик порсия организмни қуйидагилар билан таъминлайди:

  • Калория: 266
  • Ёғ: 0 грамм
  • Углеводлар: 72 грамм
  • Клечатка: 6 грамм
  • Протеин: 2 грамм

Кокос

Фото: “Лиса.ру”

Бу ёнғоқ марганец, мис ва бошқа витамин ва минералларнинг ажойиб манбаидир.

Ушбу рўйхатдаги бошқа мевалардан фарқли ўлароқ, кокос таркибидаги калорияларнинг аксариятини ёғ таъминлайди.

Тахминан ярим стакан кокос парчалари (45 граммлик порсия)да қуйидагилар мавжуд:

  • Калория: 159
  • Ёғ: 15 грамм
  • Углеводлар: 7 грамм
  • Клечатка: 4 грамм
  • Протеин: 2 грамм

Қизил олма

Фото: “Лиса.ру”

Ўртача катталикдаги олма тахминан 80 калорияни ўз ичига олади. Бироқ энг юқори калорияли олмалар ҳам бор. Масалан, 100 дан ортиқ олма навлари орасида Ред Делиcиоус олма навида углевод миқдори юқори бўлганлиги сабабли юқори калорияли мева ҳисобланади. У ўзининг ёрқин қизил ранги билан машҳур. Олманинг бошқа юқори калорияли навларига Гала, Граннй Смит, Фужиълар киради.

Бир дона ўрта катталикдаги қизил олма (212 грамм) қуйидагиларни таъминлайди:

  • Калория: 125
  • Ёғ: 0 грамм
  • Углеводлар: 30 грамм
  • Клечатка: 5 грамм
  • Протеин: 1 грамм

Қуритилган мевалар

Қуритилган мевалар қуритиш усуллари билан сув таркибининг кўп қисми олиб ташланади. Бу вазн йўқотишга ёрдам бермайдиган юқори калория таркибига эга бўлган мевани қолдириб, мева ҳажмининг камайишига олиб келади.

Фото: “Лиса.ру”

Қуритилган меваларда янги меваларга қараганда кўпроқ озуқавий моддалар мавжуд.

Чорак стакан (40 грамм) қуритилган мева аралашмаси қуйидагиларни таъминлайди:

  • Калория: 119
  • Ёғ: 0 грамм
  • Углеводлар: 31 грамм
  • Клечатка: 2 грамм
  • Протеин: 1 грамм

Киви

Кивида кўп миқдорда мис ва C ва К витаминлари мавжуд, шунингдек, Э витамини ва фолий кислотаси манбаи ҳамдир.

Фото: “Лиса.ру”

Бир порсия (180 грамм) киви таркибида:

  • Калория: 115
  • Ёғ: 1 грамм
  • Углеводлар: 25
  • Клечатка: 5 грамм
  • Протеин: 2 грамм

Анжир

Анжирнинг ичида тескари гул ва уруғлардан иборат лабиринт бор. Бу шуни англатадики, у техник жиҳатдан мева эмас, лекин одамлар уни истеъмол қилиб мазасидан роҳатланади.

Фото: “Лиса.ру”

Анжирда мис, магний, калий, К витамини ва турли хил Б витаминлари каби бир қанча витамин ва минераллар мавжуд.

Уч дона анжир қуйидагилар билан таъминлайди:

  • Калория: 111
  • Ёғ: 0 грамм
  • Углеводлар: 29 грамм
  • Клечатка: 4 грамм
  • Протеин: 1 грамм

Банан

Фото: “Лиса.ру”

Етилиб пишган сап-сариқ бананда кўп шакар бор, яшилроғида эса кўпроқ клечатка. Бунинг сабаби шундаки, яшил банандаги клечаткалар пишганида шакарга айланади. Бироқ бу калория таркибига таъсир қилмайди, шунинг учун ўзингизнинг эҳтиёжингиздан келиб чиққан ҳолда пишганлик даражасини танланг.

Бир дона банан (118 грамм) қуйидагилар билан таъминлайди:

  • Калория: 105
  • Ёғ: 0 грамм
  • Углеводлар: 27 грамм
  • Клечатка: 3 грамм
  • Протеин: 1 грамм

Узум

Турли хил навларнинг калория таркиби тахминан бир хил, аммо улар антиоксидант таркибида бир оз фарқ қилади: тўқ қизил ва бинафша ранг узумда яшил ёки очроқ рангли узумларга қараганда кўпроқ антиоксидантлар мавжуд.

Фото: “Лиса.ру”

150 грамм узум қуйидагилар билан таъминлайди:

  • Калория: 104
  • Ёғ: 0 грамм
  • Углеводлар: 27 грамм
  • Клечатка: 1 грамм
  • Протеин: 1 грамм

Манго

Фото: “Лиса.ру”

Манго ширин таъмга ва кремли тузилишга эга тропик мевадир. Бу мева C витамини ва миснинг ажойиб манбаи, шунингдек, фолий кислотаси ва B6, А ва Э витаминларига ҳам бой ҳисобланади.

165 грамм манго таркибида:

  • Калория: 99
  • Ёғ: 1 грамм
  • Углеводлар: 25 грамм
  • Клечатка: 3 грамм
  • Протеин: 1 грамм

Ананас

Ананасда витамин C, марганец ва мисдан ташқари оқсилларни парчалайдиган бромелин деб аталадиган овқат ҳазм қилиш ферментлари гуруҳи мавжуд. Дарвоқе, шунинг учун бромелин гўштини юмшатувчи сифатида кенг қўлланилади.

Фото: “Лиса.ру”

165 грамм ананас таркиби:

  • Калория: 83
  • Ёғ: 0 грамм
  • Углеводлар: 22 грамм
  • Клечатка: 2 грамм
  • Протеин: 1 грамм

Ўрик

Ўрикда калий ва А, C ва Э витаминларининг кўп миқдори учрайди.

Фото: “Лиса.ру”

165 грамм ўрик қуйидагилар билан таъминлайди:

  • Калория: 79
  • Ёғ: 1 грамм
  • Углеводлар: 18 грамм
  • Клечатка: 3 грамм
  • Протеин: 2 грамм

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Диетада бўлсангиз, унутинг: юқори калорияга эга мевалар