18:40 / 14.07.2023
86

Қандай қилиб диетада бўла туриб доим тўқ юриш мумкин?

Қандай қилиб диетада бўла туриб доим тўқ юриш мумкин?

Диета деярли ҳар доим маълум даражада очлик ва сабр-тоқат билан боғлиқ. Аммо вазн йўқотиш билан бирга доим тўқ бўлишингиз мумкин. Бунинг учун 4 босқичли циклни бажаришингиз керак.

Фото: Лиса

Диета тутишни бошлайсиз ва кун келадики, онангиз меҳмонга чақириб қолади ёки дўстингизнинг туғилган куни ва бошқа бир васваса бошланади — қандай қилиб бўшашмаслик керак? Турли хил мазали таомларга дуч келиш, калория истеъмолини назорат қилишга уринаётган ҳар бир киши бу муаммога дуч келиши табиий.

Аммо атиги 4 босқичдан иборат ажойиб кўрсатма мавжуд бўлиб, у иштаҳани назорат қилишда қийналаётганлар учун жуда мос келади ва вазн йўқотишга ёрдам беради.

Дастлаб сув ичинг

Ҳар доим сув билан бошланг. Бу вазн йўқотиш учун керак. Овқатланишдан олдин бир стакан сув ичсангиз, ошқозонингизни тўлдиради, шунинг учун овқатланиш ҳақидаги васвасалар сизни фикрингиздан чалғита олмайди.

Қўлингизга бир шиша сув олинг. Унинг вазнини ҳис қиляпсизми? Бу амалда сувнинг ошқозонга ёқимли оғирлик беради, бу сизга овқатдан олдин хотиржамлик ҳиссини улашади ва озиқ-овқат билан соғлом муносабатларни ўрнатишга ёрдам беради. Сиз шунчаки кўп овқат истеъмол қилмайсиз.

Сабзавот истеъмол қилинг

Фото: Лиса

Сабзавотлар сиз истеъмол қиладиган биринчи таом бўлсин. Айниқса, ноз-неъматларга тўла байрамона кечки овқат кутаётган бўлса. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сабзавот ва шўрвалар каби кўп миқдорда паст калорияли овқатлар шунчаки порсия ҳажмини камайтириш ва камроқ овқат истеъмол қилишдан кўра, вазн йўқотишнинг муваффақиятли стратегиясидир.

Рационингиз кўпроқ протеиндан иборат бўлсин

Сабзавотлардан кейин протеинга ўтинг. Бу тўйинганлик ҳиссини кучайтиради, керакциз ортиқча овқатланишнинг олдини олади ва умумий назоратни оширади. Олимларнинг фикрига кўра, оқсилларни кўпроқ истеъмол қилиш термогенезни (организмнинг иссиқлик ишлаб чиқариш жараёни), тўйишни ва ёғларни йўқотишни оширади.

Углеводларни тўғри танлаб истеъмол қилинг

Диетада углеводларни истеъмол қилишингиз мумкин. Рад қилишингиз шарт эмас. Ҳатто, ширинликларни ҳам.

Шу йўл билан озиқ-овқат масаласида танловингиз ошади ва ўзингизни назорат қиласиз, чунки ошқозонингиз (ва миянгиз ҳам) қониқиш ҳиссини туяди.

Аммо, масалан, иккинчи торт бўлагини хоҳласангиз нима бўлади? Бу мумкин. Лекин…

Аввал сиз углеводлар рўйхатидаги бошқа нарсаларни ейишдан олдин сув / сабзавотлар / оқсилларни яна бир марта айланиб чиқишингиз керак. Эҳтимол, яна айлана бўйлаб юрганингизда, шунчалик тўқ бўласизки, ҳатто, қўшимча таомга муҳтож бўлмайсиз.

Вақт ва амалиёт ўтиши билан ушбу одатлар онгингизга сингиб кетади ва ҳар қандай парҳезга риоя қилишни осонлаштиради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб диетада бўла туриб доим тўқ юриш мумкин?