Олма озуқа моддаларига бой мева ҳисобланади. Уни катталар ҳам, болалар ҳам хуш кўриб ейди. Кечаси олма ейиш мумкинми ёки йўқ: қуйида батафсил кўриб чиқамиз, деб ёзади Wday нашри.
Кечаси олма ейиш фойдалими?
Олма паст калорияли егуликдир. Таркибида ёғ мавжуд эмас, лекин витаминлар, минераллар, макро ва микроэлементлар мавжуд. Янги ва қуритилган олма иккаласи ҳам бирдек фойдали. Бироқ ётишдан олдин янги узилган оламни истеъмол қилган маъқул, чунки қуритилган олма юқори калорияли озуқа ҳисобланади.
Агар диетада бўлсангиз, унда яшил ёки нордон мева навларини танланг. Уларда шакар камроқ бўлади. Олма иштаҳани вақтинча бостиради ва шу билан бирга, ошқозон ости бези ширасини ишлаб чиқаришни тезлаштиради. Шунинг учун бир неча соатдан кейин очлик ҳисси яна пайдо бўлади. Бироқ ётишдан олдин бутерброддан кўра мева истеъмол қилган фойдалироқ, чунки бу вазнга таъсир қилади.
Олма овқат ҳазм қилишни яхшилайди, токсинларни чиқазиб юборади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Кечаси организмдаги барча жараёнлар секинлашади ва мева таркибидаги клетчатканинг юқори миқдори туфайли овқат ҳазм қилиш жараёни секинлашади. Натижада оғриқ ва қорин дам бўлиши пайдо бўлади.
Кечаси олма ейиш мумкинми?
Ётишдан олдин олма ошқозон-ичак муаммолари ва диабетга чалинган одамлар учун тавсия этилмайди. Индивидуал интолеранслик ҳолатида ҳам бу мевани истеъмол қила олмайсиз. Ҳатто ейилган кичик бир бўлак олма ҳам кучли оғирлашувга олиб келади.
Агар очлик ҳиси бўлмаса, мева истеъмол қилманг ва овқатланиш истаги шунчаки зерикиш ёки бекорчиликдан келиб чиқади. Шуни тушуниш керакки, бундай газаклар организмни ишлашга мажбур қилади, у эса яхши дам олиш керак. Метаболизм бузилади, бу жиддий касалликларга ва вазн ортишига олиб келади.
Кечаси олма ейишингиз мумкин, агар:
- Рационга риоя қилган ҳолда. Озиқ моддалар етишмаслигини тўлдириш учун кунига 3-4 марта сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш тавсия этилади.
- Овқатланиш вақти ўтказиб юборилганда. Парҳезли кечки овқат 2 соат давомида тўқ тутади, кейин яна очлик ҳисси пайдо бўлади, чунки организм витаминлар, минераллар ва бошқа моддаларнинг кунлик нормасини олмаган бўлади.
- Кечқурун спорт залида машқ қилгандан сўнг. Машқ қилиш орқали организм калория ва энергия сарфлайди. Шунинг учун иккинчи кечки овқатда кучни тиклаш учун олма ейишга рухсат берилади.
Олма ҳам тишларни яхши тозалайди, тиш милкини массаж қилади ва бадбўй ҳидни йўқ қилади. Қаттиқ мева ва сабзавотлар ҳам худди шундай вазифа бажаради.
Кечки пайт олма ейишнинг яхши томонлари — олма фойдалидир, улар бир муддат очлик туйғусини сусайтиради, улар ёғ ҳосил қилмайди. Салбий томони — қарши кўрсатмалар мавжуд, иштаҳани оширади, ҳазм қилиш қийин.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг