Агар ярим тунда оёқ оғриғи билан уйғонсангиз, ёлғиз эмассиз: катталарнинг тахминан 60 фоизи бундай муаммоларни бошдан кечиради. Қизиғи шундаки, ҳозиргача шифокорлар мушакларнинг зўриқишига ва оғриғи сабабига ечим топа олмайдилар. Аммо бир нечта сабаблар маълум ва кўп ҳолларда вазиятни енгиллаштириш мумкин.
Юкламанинг йўқлиги
Ота-боболаримиз оёқ мушакларини доимий равишда ишлатишган, жумладан, кўпинча тиззаларни буккан ҳолда чўккалаб ўтирган ва замонавий турмуш тарзи одамларни бундай ҳолатлардан мустасно қилади.
Ноқулай ҳолатда ухлаш
Агар сиз, масалан, қорин билан юзингизни ерга қаратиб ухлаётган бўлсангиз, болдир мушаклари ноқулай ҳолатда бўлади, ҳатто, енгил ҳаракат қилиш ҳам ноқулайлик туғдиради. Ёнбош билан ухлаган маъқул.
Мавсум
Қизиғи шундаки, оёқларда томир тортишиши қишга қараганда ёзда тез-тез учрайди. Сабаби — асаб тугунлари ёзда Д витамини даражасининг ошиши туфайли фаолроқ ўсади.
Сувсизланиш
Сувсизланиш тунги мушак спазмларига олиб келиши мумкин, шунингдек, бу ҳам ёз мавсумида тез-тез кузатилади.
Ҳаддан ташқари фаол машғулотлар
Кучли машқлар оёқ оғриғини келтириб чиқариши узоқ вақтдан бери маълум. Мушаклар ҳаддан ташқари зўриқади ва чарчайди. Кўпинча профессионал спортчилар бундан азият чекади.
Микроэлементлар етишмаслиги
Калций, магний ва калий етишмаслиги ҳам оёқлардаги мушак оғриғига сабаб бўлади. Бу элементлар сув-туз мувозанатини сақлайди ва организмнинг нормал ишлашига ёрдам беради.
Дори-дармонлар қабул қилиш
Баъзи диуретиклар ва анемияга қарши дорилар мушак спазмларини келтириб чиқариши мумкин.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик аёлнинг қон айланиш ва асаб тизимига таъсир қилади, шу туфайли оёқ оғриғи кузатилади.
Касалликлар
Қандли диабет, депрессия, умуртқа поғонаси касалликлари бошқа аломатлар қаторида оёқ оғриғига сабаб бўлиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг