Нонушта куннинг энг муҳим таоми эканлигини эшитганмисиз? Бу тўғри — тадқиқотлар шуни кўрсатадики, нонушта қилишни ўтказиб юбормайдиган одамлар одатда тезроқ вазн йўқотадилар ва бел соҳасида эса камроқ ёғ тўпланади. Эрталаб овқатланиш одатига эга бўлганларга унинг фойдалилигини 80 даражага қандай ошириш мумкинлиги билан бўлишамиз, деб ёзади The Voice Mag нашри.
Уйғонганингиздан кейин ярим соат ичида овқатланинг
Тиббиёт фанлари доктори Метт Таннебергнинг тушунтиришича, агар эрталаб танани озиқлантирмасак, метаболизм кескин секинлашади. Ахир саккиз соатлик очликдан кейин уйғонган организм учун бу керак. Организм калорияларни сарфлашни тўсиб қўйишини хоҳламайсизми? Уйғонганингиздан кейин ярим соат ичида нонушта қилинг.
Эрталаб сув ичинг
Диетолог Илана Мульштейннинг сўзларига кўра, эрталаб бир стакан сув ичиш нафақат озишга, балки соғлом бўлишга ёрдам берадиган ажойиб одатдир. Биринчидан, уйқудан кейин сувсизланамиз ва буни имкон қадар тезроқ тузатиш керак. Иккинчидан, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, овқатланишдан олдин ичиш одатдагидан камроқ овқат истеъмол қилишимизга имкон беради, чунки биз кўпинча чанқоқни очлик билан аралаштирамиз.
Протеин қўшинг...
Нонуштага круассан истеъмол қилишни ёқтирасизми? Бемалол тановул қилинг! Фақат битта шарт бор: глюкоза миқдори кўтарилмаслиги учун биринчи навбатда протеинли овқатлар истеъмол қилинг - масалан, омлет, юнон йогурти, лосос балиғи бутерброди ёки ловия пастаси.
...ва углеводлар
Биз круассан ҳақида ҳазиллашмадик — эрталабки вақтда углеводлар жуда муҳим. Мутахассис Жули Миллер Жонс таъкидлаганидек, агар организм углеводларни олмаган бўлса, у оқсилларни “исроф қилади”, бу эса уларни мушакларнинг кучи ва соғлиғини сақлаш каби бошқа мақсадлар учун камроқ фойдаланишга замин яратади. Албатта, булочкаларни клечаткага тўла овсянка билан алмаштирган маъқул – тўлиқ донли бўтқа сизни узоқ вақт тўқ тутади.
Кофе ичинг
Journal of Sports Nutrition нашрида чоп этилган 2021 йилги тадқиқотга кўра, эрталаб ёки кечқурун машғулотдан 30 дақиқа олдин бир чашка аччиқ қаҳва миқдорида кофеин ичган одамлар плацебо қабул қилганларга нисбатан “бутун танадаги ёғларнинг оксидланиш тезлигини сезиларли даражада оширган”.
Қаҳвани ёқтирмайсизми? Кўк чой ёрдам бериши мумкин — катехинлар деб аталадиган кучли флавоноидлар машқлар пайтида қорин ёғини кўпроқ сарфлашга ёрдам беради, шунинг учун кўк чой экспрессога ажойиб альтернатив ҳисобланади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг