20:11 / 31.07.2023
158

Етилиб пишган қовунни тўғри танлаш бўйича тавсиялар

Фото: “Новий очаг”

Пишган ва ширин қовунни танлаш қийин эмас, асосийси сотиб олаётганда нимага эътибор бериш кераклигини билишдир.

Ширин ва янги ҳид

Етилиб пишган қовун ўзига хос хушбўй ҳидга эга — ширин, аммо “ачимсиқ” ёки “ноодатий” бўлмаслиги керак, яхши қовундан асал ва ванилин ҳидлари қоришиб кетган ҳид уфуради. Полиз маҳсулотининг “дум” ва “бурун” соҳасини ҳидлаб кўринг. Механик шикастланиш бўлмагани билан у шу жойлардан чирий бошлайди. Шунингдек, қовунни кафт билан ишқалаб, ҳидлаб кўриш керак.

Янги, айниқса, “яшил” ўтли ҳид пишмаган мевага хосдир. Ширин, “бўғувчи”, нордон, намликни эслатувчи ҳид меванинг пишиб ўтиб кетганидан ва, албатта, чирий бошлаганидан дарак беради.

Агар мева ташқи томондан одатдагидек кўринмаса, ундан умуман ҳид таралмаса, сотиб олмаган маъқул.

Поянинг тури

Сопи ёки думининг кўриниши пишган ва ширин қовун танлашнинг асосий мезонларидан биридир. Қовун пояси мустаҳкам, қуруқ, жигарранг-оқ рангли бўлиши, моғор ва чиришнинг ҳеч қандай изи бўлмаслиги керак. Патоген микрофлоранинг йўқлигини баҳолаб, унга ҳам эътибор беринг.

Кесиб ташланган дум — бу товарларнинг нисбатан паст сифатини яширишга ҳаракат қиладиган кўплаб виждонсиз сотувчиларнинг эски ҳийласидир.

Ҳажми

Ўртача ҳажм ва вазндаги қовун танлаш лозим. Қовунларнинг энг кичигини ҳам, энг каттасини ҳам олманг. Ўртача вазн қовун навига боғлиқ. Тахминан бир хил ўлчамдаги иккита қовундан оғирроғини сотиб олинг. Бу кўпроқ ширалиликни кўрсатади. Пишган қовун кўтариб кўрганда ҳажмига кўра оғирлигини “кўз билан” чамалаш мумкин.

Қовун тумшуғининг юмшоқлиги

Етилиб пишган қовун “тумшуғи” терининг қолган қисмига қараганда бир оз юмшоқроқ бўлиб, бу бармоқ билан енгил босилганда билинади.

Бироқ босилгандан сўнг, ҳеч қандай бармоқ изи қолмаслиги керак. Ҳаддан ташқари юмшоқ “тумшуқ” сотиб олмаслик учун сабабдир.

Қобиғи

Кўпгина навларнинг териси жуда зич ва эластик бўлади. Агар уни бармоғингиз билан боссангиз, унинг қандай қилиб бир оз ҳаракатланишини ва ўз ҳолига тезда қайтишини кузатасиз. Аммо пишмаган қовун босилмайди. Унинг териси худди тарвузникидек қаттиқ бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Етилиб пишган қовунни тўғри танлаш бўйича тавсиялар