11:04 / 01.08.2023
203

Энергия етарли бўлмаса, нима қилиш керак? Доимий чарчоқдан қутулишнинг 20 та усули

Фото: Лиса

Чарчоқ — бу толиқиш ва энергия етишмаслиги туйғуси бўлиб, дам олсангиз ҳам йўқолмайди. Бирор киши танадан ёки онгдан (жисмоний ёки психологик) чарчаганини ҳис қилиши мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам унга қарши курашса бўлади.

Кўп ҳолларда чарчоқ қандайдир одат, турмуш тарзи ёки кундалик тартиб билан боғлиқ бўлади. Бу жисмоний машқлар, нотўғри овқатланиш, ҳиссий стресс ёки уйқу етишмаслигининг одатий реакциясидир.

Бироқ баъзи ҳолларда, энергия етишмаслиги тиббий даволанишни талаб қиладиган муаммонинг аломатидир. Агар чарчоқ етарли уйқу, тўғри овқатланиш ёки паст стрессли муҳит билан бартараф этилмаса, у шифокор томонидан баҳоланиши керак. Лиса нашри энергияни мустақил равишда қайтариш йўлларини тақдим этди.

Энергияни қай тарзда ошириш ва чарчоққа қарши қандай курашиш керак?

Чарчоққа нима сабаб бўлганини билмасангиз ҳам ундан қутилишнинг тиббий бўлмаган усуллари кенг тарқалган.

Организмни тўғри озиқлантиринг

  • Кўп сув ичинг — баъзида сувсизланаётганингиз учун энергиянгиз камлигини ҳис қиласиз. Айниқса, машғулотдан сўнг ичилган бир стакан сув ёрдам беради.
  • Кофеин истеъмолида эҳтиёт бўлинг — ҳар доим ўзини чарчаган ҳис қиладиган ҳар бир киши кофеинни истеъмол қилишни камайтириши ёки тўхтатиши керак. Бунинг энг яхши усули — уч ҳафта давомида барча кофеинли ичимликларни (жумладан, қаҳва, чой ва кола) аста-секин камайтиришдир.
  • Нонушта ҳақида унутманг — озиқ-овқат метаболизмни тезлаштиради ва организмга энергия беради. Мия ёқилғи сифатида глюкозадан фойдаланади, шунинг учун нонуштага дон ёки бутун донли нон каби углеводларга бой овқатларни танланг.
  • Овқатланиш вақтини ўтказиб юборманг — жуда узоқ вақт давомида озиқ-овқат етишмаслиги қонда қанд даражасининг пасайишига олиб келади ва у билан бирга энергиянинг ҳам. Кун давомида энергия даражасини сақлаб қолиш учун мунтазам равишда овқатланишга ҳаракат қилинг.
  • Соғлом парҳезни сақланг — диетангизда мева, сабзавотлар, кам ёғли сут маҳсулотлари ва ёғсиз гўшт миқдорини оширинг. Ёғ, шакар ва тузга бой овқатларни камайтиринг.
  • Ортиқча овқатланманг — кўп овқатлар энергияни йўқотиши мумкин. Кунига учта кучли таомни истеъмол қилиш ўрнига, олтита кичик қисмларда овқат ейишга ҳаракат қилинг. Агар шу тарзда овқатлансангиз, организмдаги ортиқча ёғлардан халос бўлишингиз осонроқ бўлади.
  • Темирга бой овқатлар истеъмол қилинг — аёллар, айниқса, темир танқислигига (анемия) мойил бўлиб, бу чарчоқ ҳисси пайдо бўлишига олиб келади. Рационингизга ёғсиз гўшт, гречка ва анор каби темирга бой озиқ-овқатларни киритинг.

Уйқу жадвалини ўрнатинг

Фото: Лиса

Тўғри ухланг — одамларнинг учдан икки қисми уйқу муаммосидан азият чекади ва кўпчилик кун давомида ҳушёр туриш учун етарли даражада ухламайди. Ҳар куни тахминан бир хил уйқу ва уйғониш жадвалига риоя қилинг, кундузи ухлашдан сақланинг ва ётишдан олдин илиқ ванна ёки душ қабул қилинг.

Дам олишни ўрганинг — уйқусизликнинг умумий сабаби ётоқда ётганда муаммолар ҳақида ташвишланишдир. Нафас олиш машқлари — ўзингиз учун мос келадиган бир ёки иккита усулни топмагунингизча турли хил дам олиш усулларини синаб кўринг.

Уйқу таблеткаларини қабул қилишдан сақланинг — уйқу таблеткалари узоқ муддатли ечим эмас, чунки улар уйқусизлик сабабларини бартараф этмайди.

Ҳаёт тарзингизни ўзгартиринг

Чекманг — сигарет тутуни кўплаб зарарли моддаларни ўз ичига олади. Чекувчиларнинг чекмайдиганларга қараганда энергия даражаси пастроқ бўлишининг сабаблари кўп ­— масалан, организм энергия ишлаб чиқариш учун глюкозани кислород билан бирлаштириши керак, аммо сигарет тутунидаги углерод оксиди қондаги кислород миқдорини камайтиради.

Жисмоний фаолликни оширинг — бу энергия даражасини оширади, ҳаракатсиз турмуш тарзи эса чарчоқнинг маълум сабабидир. Жисмоний фаоллик танага ва онгга жуда кўп фойдали таъсир кўрсатади. Жисмоний машқлар ҳам кечаси яхши ухлашга ёрдам беради. Телевизор томоша қилиш ва компьютердан фойдаланиш каби ҳаракатсиз турмуш тарзидан воз кечинг, узоқ вақт ўтиришни тўхтатинг ва ўзингизга ёқадиган машғулотларни топинг.

Психологик муаммоларни ҳал қилинг

Фото: Лиса

Бу ҳақда сўзлаб беринг — маслаҳат ёки когнитив хулқ-атвор терапияси каби нутқ терапияси чарчоқ билан курашишга ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида баъзи далиллар мавжуд. Керак бўлса, психологга мурожаат қилинг.

Стрессни камайтиринг — бу жуда кўп энергия талаб қилади. Кунингизга медитация, ёга, мусиқа тинглаш, китоб ўқиш ёки дўстлар билан дам олиш каби тасалли берувчи машғулотларни қўшишга ҳаракат қилинг. Сизни тинчлантирадиган ҳар қандай нарса энергиянгизни яхшилайди.

Ҳаёт тарзингизни баҳоланг — масалан, ўзингизни кераксиз стрессга дучор қиляпсизми? Ҳаётингизда узоқ муддатли ташвиш ёки депрессияга олиб келадиган доимий муаммолар борми? Бу оилавий, ишга оид ёки шахсий масалалар бўйича профессионал маслаҳат олиш учун ёрдам бериши мумкин.

Ҳеч нарса қилмасликни ўрганинг  — замонавий ҳаётнинг камчиликларидан бири бу буюк ва баланд чўққиларга интилиш зарурати. Оғир турмуш тарзи одамни чарчатади. Дам олиш учун ҳафтада бир неча соат вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Агар бир неча соат топа олмасангиз, устуворликлар ва мажбуриятларингизни қайта кўриб чиқиш вақти келди.

Кўпроқ завқланинг — мажбуриятларга шунчалик берилиб кетишингиз мумкинки, хурсандчилик учун ўзингизга етарли вақт бермайсиз. Тез-тез табассум қилинг — агар табассум қилиш учун сабаб топсангиз, бу кунингизни бир оз ёрқинроқ қилади.

Ўзингизга қулай кийимлар кийинг — гардеробингизни кўриб чиқинг ва фақат ўзингиз учун чиройли ва қулай бўлган нарсаларни қолдиринг.

Ҳар бир нарсани озгина бажаринг — ортиқча ишламанг. Агар керак бўлса, ҳар ўттиз дақиқада танаффус қилинг. Ишлашни ҳаддан ташқари ошириб юборсангиз ва ўзингизни чарчатсангиз, тикланиш учун бир неча кун керак бўлиши мумкин, шунинг учун организмни ҳурмат қилинг ва бир вақтнинг ўзида оз-оздан бажаришга ҳаракат қилинг.

Ёдингизда бўлсин, эртага ўзингизни яхши ҳис қиласиз — шунчаки янги кунни кутиш умиди ҳам кайфиятингизни кўтарсин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Энергия етарли бўлмаса, нима қилиш керак? Доимий чарчоқдан қутулишнинг 20 та усули