11:56 / 01.08.2023
188

Бош оғриғини тўхтатишга ёрдам берувчи озиқ-овқатлар

Фото: Marie Claire

Яна бошингиз оғридими? Оғриқ қолдирувчи ва антиспазмодикларни ичишдан олдин, келинг, ошхонага бориб тамадди учун нима борлигини кўрамиз. Озиқ-овқат нафақат организм учун ёқилғи, балки кимёвий лаборатория ҳисобланади. Уларнинг баъзилари, албатта, бош оғриғида бизга ёрдам беради.

Лекин, аввало, қандай бош оғриғи сизни безовта қилаётганини аниқлаш керак. Унинг сабаблари кўп ва барчаси ҳам зарарсиз эмас. Кўпинча мия ҳужайраларида кислород етишмаслиги, сувсизланиш, мия томирлари ва бош атрофидаги мушакларнинг спазмлари туфайли бош оғрийди. Фақат шу ҳолатларда вазиятни дорилар билан эмас, балки янада зарарсиз воситалар ёрдамида тузатиш мумкин.

Магнийга бой озиқ-овқатлар

Магний қон томирларининг сиқилиши билан боғлиқ бош оғриғини енгиллаштириши исботланган. Магний қон томирларига таскин берувчи таъсир кўрсатади, бу мияда қон айланишини яхшилайди ва натижада мия ҳужайраларини кислород билан тўйинтиради. Агар “ношпа” (дротаверин) каби дорилар, одатда, бош оғриғингизга яхши таъсир қилса, магнийга бой нарсаларни ейишга ҳаракат қилинг.

Фото: Marie Claire

Кешю ёнғоқлари, гречка, кедр ёнғоғи, бодом, қуритилган ўрик, банан, авакадо, кунгабоқар уруғлари ва жигарранг гуруч каби маҳсулотлар магнийга бойдир.

Калийга бой озиқ-овқатлар

Организм сувсизланса, биринчи навбатда калий етишмайди. Бундан ташқари, агар принципиал жиҳатдан озгина сув ичишга одатланган бўлсангиз, унда организм ва мия (шу билан бирга бош) сурункали сувсизланишдан азият чекаётганини, натижада қон ва лимфадаги калий етишмаслигини тушунмаслигингиз мумкин. Кунига бир ярим литрдан кам сув ичсангиз ва тез-тез бошингиз оғриса, сабабни сувдан изланг. Бунда калийга бой овқатлар ёрдамга келади.

Фото: Marie Claire

Шакарли қора чой

Ушбу ичимлик умумий бош оғриғи учун универсал воситадир. Қора чойни шакар билан ичмасангиз ҳам, бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради. Гап шундаки, чой баргларига шакар қўшилиши ундан катехинлар — оғриқ қолдирувчи ва микробларга қарши таъсирга эга бўлган моддаларнинг чиқарилишини таъминлайди.

Калцийга бой озиқ-овқатлар

Бош оғриғининг манбаи фақат бош суяги ичидаги жараёнлар эмас, балки уни ўраб турган мушаклар ҳамдир. Булар “зўриқиш оғриғи” деб аталади. Сизга “бутунлай бош оғриётгандек” туюлади, лекин аслида мушаклар спазмини бошдан кечираётган бўласиз. Бундай оғриқлар, одатда, организмда калций етишмаслиги билан боғлиқ. Ушбу микроэлементнинг етишмаслиги нерв-мушаклари қўзғалувчанлигининг бузилишига ва натижада мушаклар спазмига олиб келади.

Фото: Marie Claire

Тез-тез бош оғриши, аёлларда мигрен эстроген гормони даражасининг пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Албатта, бу эндокринологга бориш учун сабабдир. Аммо оғриқни енгиллаштирадиган тезкор восита сифатида эстрогенларга, муҳим ёғ кислоталарига ва E витаминига бой озиқ-овқат мос келади. Аввало, булар зиғир уруғи, кунжут, соя ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, ловия, лосос балиғи, зайтун мойи. Фито-эстрогенларнинг энг яхши манбалари олма ҳисобланади. Ва бу маҳсулотларни етарли даражада мунтазам равишда истеъмол қилиш тавсия этилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бош оғриғини тўхтатишга ёрдам берувчи озиқ-овқатлар