20:27 / 06.08.2023
118

Соғлом овқатланиш бўйича янги тавсиялар ишлаб чиқилди

Соғлом овқатланиш бўйича янги тавсиялар ишлаб чиқилди

Дунёда соғлом овқатланиш бўйича янги тавсияларни ишлаб чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозига кўра, 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин. Олимлар бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин, деган хулосада.
Шундан келиб чиқиб, ЖССТ соғлом овқатланиш бўйича янги тавсияларини эълон қилди.
Унга кўра, кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
Жумладан:
  • 10 фоизгача — тўйинган ёғли кислоталар (ёғли гўшт, сут маҳсулотлари, қатиқ, сариёғ ва бошқа турдаги ёғлар);
  • 1 фоизгача — саноат йўли билан ишлаб чиқарилган трансёғлар ва ҳайвон ёғлари.
Қолаверса, ЖССТ тавсияларидан шакар истеъмолини чеклашга доир кўрсатмалар ҳам жой олган. Унинг ўрнига сифатли углеводларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги қайд этилган”, дейилади хабарда.
Ҳар бир инсон ўз организми учун зарур углеводларни, биринчи навбатда, дон, сабзавот, мева ва дуккакли маҳсулотлардан олиши керак. Хусусан, катталар кунига камида 400 грамм мева-сабзавот тановул қилиши мақсадга мувофиқ.
Болалар ва ўсмирларнинг кунлик мева-сабзавотлар истеъмоли эса қуйидаги миқдорда бўлиши тавсия этилади:
  • 2-5 ёш — камида 250 грамм;
  • 6-9 ёш — камида 350 грамм;
  • 10 ёш ва ундан катталар — камида 400 грамм.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соғлом овқатланиш бўйича янги тавсиялар ишлаб чиқилди