Унутувчанлик ўзингизга ёки бўлмаса автомобилингизга зарар етказиши мумкин, айниқса, ёзнинг жазирама кунларида. Қуйидаги нарсалардан қай бири автомобилингизда сақланишига эътибор қаратинг.
Сув
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг огоҳлантиришича, пластик сув идиши автомобилда ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Объектив каби сув қуёш нурларини торайтиради ва уларни бир нуқтага жамлайди. Унинг марказидаги ҳарорат 120 даражага етиши мумкин — бу ўриндиқ қопламаси ва автомобилдаги пластмасса эрий бошлаши учун етарли ҳарорат.
Бундан ташқари, ҳаво ҳарорати кўтарилганда пластмасса сувга BPА (бисфенол А) чиқаради, ушбу модда кўп миқдорда бўлса, ривожланишнинг кечикиши, онкологик касалликлар, шу жумладан, простата ва тухумдон саратони каби бир қатор салбий ўзгаришларга олиб келади.
Оптика
Тиббий кўзойнаклар машинада қисқа вақтга ҳам қолдирилмаслиги керак. Амалий тажрибалар шуни кўрсатадики, объектив орқали ўтадиган қуёш нури остида автомобилнинг ички қопламаси бир неча дақиқадан сўнг ёна бошлайди.
Йогурт
Юқори ҳарорат таъсирида йогурт фаол равишда бижғий бошлайди. Пакетдаги газларнинг тўпланиши портлашга олиб келиши мумкин. Бу хавф туғдирмайди, лекин машинангизни тозалашингиз керак бўлади ва профессионал тозалашсиз ачиган ҳиддан халос бўлолмайсиз.
Конфетлар
30 даражадан юқори ҳаво ҳароратида рангли конфетлар тезда эрий бошлайди. Жабрланганларнинг сўзларига кўра, ширинликларга қўшилган бўёқ доғи ҳатто кимёвий тозалашдан сўнг ҳам кетмаган.
Косметика
Автомобильда косметика сақламанг. Қуёш таъсирида лаб бўёғи, блеск ва туш эриб, найчадан оқиб чиқади, қопламада доғ қолдиради, тен ва пудралар эса ўз таркибини ўзгартириб, яроқсиз ҳолга келади.
Тиббий препаратлар
Дори ишлаб чиқарувчилар дори-дармонларни сақлашнинг максимал ҳароратини кўрсатишлари бекорга эмас ва у камдан кам ҳолларда 25 даражадан ошади. Иссиқда дорилар энг камида фойдали хусусиятларини йўқотади ва улардан фойдаланиш хавфли бўлиши мумкин.
Машинангизда сақланадиган дориларга ишонманг. Катта эҳтимол билан улар яроқсиз ҳолга келган.
Гаджетлар
Литий-ион батареяси билан ишлайдиган гаджетлар (масалан, камераларнинг баъзи моделлари) соатли бомбадир. Юқори ҳароратда портлаши мумкин. Қайси вақтда бу содир бўлиши номаълум, шунинг учун уни хавф остига қўймаган маъқул.
Аэрозоллар
Мутахассисларнинг баъзиларига кўра, сиқилган ҳаво идиши машинадаги ҳарорат 48 даражага етганда портлаши мумкин.
Банк картаси
Тўғридан тўғри қуёш нурида қолдирилган юпқа пластмассадан тайёрланган банк картаси эрий бошлайди. Натижада яроқсиз ҳолга келиб, бир қатор муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг