11:13 / 11.08.2023
125

Қайси турдаги творог организм учун фойдали?

Фото: “Новий очаг” 

Творог саломатликни мустаҳкамлайди ва вазн билан боғлиқ муаммони ҳал қилишга ёрдам беради, бироқ бунинг учун творогни тўғри танлай олиш муҳим. Баъзилар энг фойдали творог ёғли творог экани ҳақида фикр билдирса, бошқалар бунинг аксини айтади.

Творогнинг инсон организмига қандай фойдаси бор?

Творог оқсиллар билан тўйинган: яъни ушбу маҳсулот мушакларнинг ўсиши учун зарур бўлган аминокислоталарнинг тўлиқ тўпламига эга. Творог организмни қувватлантирадиган углеводларни ҳам ўз ичига олади: унда темир, калций, фосфор, бошқа муҳим витамин ва минераллар мавжуд. Творог ичак фаолиятини яхшилайди, унинг таркибидаги витаминлар асаб, юрак-қон томир тизимини, скелетни мустаҳкамлайди ва организмнинг иммунитет ҳимоясини оширади.

Қайси турдаги творог фойдали ҳисобланади?

Нутрициолог Таисия Прокопенко ёғсиз творог кўрингани каби яхши маҳсулот эмаслигини айтган. Ёғсиз творогни тайёрлаш учун сут хамиртурушдан олдин ёғсизлантирилади; бундай ҳолатда ёғда эрийдиган витаминларнинг бир қисми йўқолади. Бундан ташқари, ёғсиз творог кўпчилик ёқтирмайдиган таъмга эга. Агар ҳали ҳам диетангизга ёғ миқдори кам бўлган творогни киритишга қарор қилаётган бўлсангиз, творогга авакадо қўшиб, кўпроқ ёғ олишингиз мумкин. Тўғри, ўсимлик ёғлари ҳайвон ёғлари танқислигини ёпмайди.

Ёғ миқдори 9 фоиз бўлган творог ҳайвон ёғларига бўлган эҳтиёжни мукаммал даражада қоплайди ва очликдан қочишга ёрдам беради. Унинг таркиби организмни гормонал узилишлар ва кўплаб касалликлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлайди.

Фото: “Новий очаг” 

Қандай творогни танлаш керак?

Овқатланиш рационига қараб творогни танлаган маъқул. Агар мақсадингиз вазн йўқотиш бўлса, унда ёғсиз творогни танлаганингиз маъқул. Агар сиз мушак массасини ошираётган ёки бирор бир касалликдан тузалаётган бўлсангиз, ёғ миқдори юқори бўлган творогни истеъмол қилинг. Ҳар бир турдаги творогнинг камчиликлари бор, бироқ тўғри овқатланиш сизга кўпроқ фойда олишга ёрдам беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси турдаги творог организм учун фойдали?