Тадқиқот: Дисней маликалари қиз болаларнинг ўзига бўлган ишончи тушишига сабаб бўлиши мумкин
Калифорниялик олимлар ёш қизларнинг севимли қаҳрамонлари тана тузилиши ва уларнинг ўзларига бўлган ишончи ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказиб кўрди. Унга кўра, Синдрелла, Оппоғой каби нореал даражада озғин маликалар қизларнинг ўзига бўлган ишончини зарарлаши мумкин.
Аксинча, тана тузилиши реал қилиб тасвирланган қаҳрамонларнинг бундай зарарли таъсири йўқ.
Тадқиқотчилар 61 та Дисней мултфильмидаги 112 та қаҳрамонни ўрганиб чиқди. Умуман олганда, олдинроқ ишланган Дисней мултфилмларида маликалар нозик қилиб ишланган. Замонавий маликалар, масалан, қаҳрамон Мерида одатий тана ўлчамига эга қилиб тасвирланади.
Ота-оналар ўртасида ўтказилган сўровда уларнинг фарзандлари кўпроқ қайси маликани таниши ва болаларининг ўзига бўлган ишончи ҳақида саволлар берилган. Малика Элза энг таниқли қаҳрамон сифатида топилган. Болалар энг кўп танийдиган топ қаҳрамонлар 10 талигида ултра-озғин қилиб тасвирланган маликалар бор.
Умумий тадқиқотда агар болаларнинг севимли қаҳрамони нормал ўлчамга эга бўлса, уларнинг ўзига ишончи ҳам яхши даражада бўлиши аниқланган.
Ўрганилишича, Дисней маликалари ўғил болаларга қизлардан ҳам кўпроқ таъсир қилиши мумкин.
Психолог Кетрин Халлисининг фикрича, қаҳрамонлар болаларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдигандай туюлса ҳам, лекин улар узоқ муддатли муносабатларга таъсир қилади.
Болалар ва катталар ўз атроф-муҳитидан таъсирланади. Масалан, бола ўйнайдиган маълум ўйинчоқ унинг ўйларига ва ўзини тутишига таъсир қилади. Агар бирор ўйинчоқ болага гўзаллик тимсоли деб кўрсатилса, унда бола гўзалликни айнан ўша ўйинчоқ билан ассоциация қилиб ўлчайди.
Агар бола реалроқ тана ўлчамига эга бўлган ўйинчоқ билан ўйнаса, боланинг тана шакли, ўлчами ва нисбати ҳақида кўпроқ реал қарашлари пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам реал тана ўлчамли қаҳрамонлар болалар учун фойдалироқ.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг